Утайба ибн Абу Лаҳаб (арабча: عُتَيْبَة ابْنِ أَبِيّ لَهَب‎‎) — Абу Лаҳабнинг ўғли. Ислом пайғамбари Муҳаммаднинг учинчи қизи Умму Кулсумга уйланмоқчи бўлган, бироқ отасининг талабига биноан унаштирувни бекор қилган. Муҳаммад пайғамбарнинг амакиваччаси.

Утайба ибн Абу Лаҳаб
عُتَيْبَة ابْنِ أَبِيّ لَهَب
Таваллуди
Вафоти 613-йил[манба керак]
Жанна, Зарқо дарёси яқинида
Вафоти сабаби Арслон томонидан еб қўйилган
Турмуш ўртоғи Умму Кулсум бинт Муҳаммад (ажрашган)
Отаси Абу Лаҳаб
Онаси Умму Жамил

Ҳаёти

Утайба пайғамбар Муҳаммаднинг ашаддий мухолифи бўлган Абу Лаҳабнинг уч ўғлидан бири эди. У Абу Лаҳабнинг исломни қабул қилмаган ягона ўғли бўлган. Утайба 610-йилда, Муҳаммад пайғамбар бўлишидан олдин унинг қизи Умму Кулсум билан унаштирилган эди.

Умму Кулсум билан унаштирувнинг бекор қилиниши ва ўлими

Пайғамбар Муҳаммадга ваҳий келиб, ислом динига даъват қилишни бошлаган пайтда бу нарса ҳали унинг энг яқин дўстлари орасида сир сақланган. Кейинчалик пайғамбар Муҳаммад Сафо тоғига чиқиб, Макка аҳолисини ўз ҳузурига чақирган ва улардан: „Агар тоғ ортида босқинчилар шаҳар томон яқинлашиб келаётганини айцам, менга ишонармидингизлар?“ деб сўраган. Улар Муҳаммаднинг Маккадаги 40 йиллик ҳаёти давомида ҳалол ва ростгўй инсон сифатида танилганини тасдиқлашган. Шундан сўнг пайғамбар Муҳаммад уларни Аллоҳ томонидан юборилган яқинлашиб келаётган азобдан огоҳлантирган. Бу Муҳаммад пайғамбарнинг исломни илк бор омма олдида тарғиб қилиши эди. Шунда Абу Лаҳаб унга: „Бугун ҳалок бўлгур! Бизни бунинг учун тўпладингми?“ деган. Шундан кейин у Муҳаммадга қарши чиқиб, Маккада унинг ортидан эргашиб юрган, унга тош отиб, ҳатто оёқлари ҳам қонатган. Шунингдек, Абу Лаҳаб пайғамбарни ёлғончи деб атаб, одамларга унинг даъватини қабул қилмасликни уқтирган. Бу воқеалардан кейин Абу Лаҳаб ўғилларига Муҳаммад пайғамбарнинг икки қизи билан унаштирувни бекор қилишни, акс ҳолда улар билан ҳеч қачон гаплашмаслигини билдирган[1].

Манбалар

  1. ↑ Сабуни, Муҳаммад 'Али. Сафwат ал-тафасир (ар). Дар ал-Сабуни, 1997. ИСБН 978-9960-804-33-0. Қаралди: 2020-йил 13-май.