Утопия (қадимги юнонча: οὐ — „йўқ“ ва τόπος — „жой“, яъни „йўқ жой“, „хаёлий жой“, бошқа тахминларга кўра, қадимги юнонча: εὖ — „фаровон“ ва τόπος — „жой“, яъни „фаровон жой“) — илмий асослаб берилмаган идеал ижтимоий тузум тасвири; илмий фантастика жанри; ижтимоий катта ўзгаришларнинг нореал режалари акс этган барча асарларнинг аталиши. „Утопия“ термини Тҳомас Моренинг „Утопиа“ асари номидан олинган. Бу тушунча кейинчалик адолатли ижтимоий тузум тимсоли — бир хаёлий мамлакат тавсифи сифатида қўлланиладиган бўлди.

Яна қаранг