Утрехт – Нидерландиядаги шаҳар. Утрехт провинсиясининг маъмурий маркази. Аҳолиси 256,2 минг киши (2001). Транспорт йўлларининг йирик чорраҳаси. Рейн дарёси делтасидаги порт. Мамлакатнинг қадимий савдо, молия, саноат ва маданий маркази. Машинасозлик, кимё, озиқ-овқат, тамаки, тўқимачилик (ХИ асрдан) саноати корхоналари мавжуд. Университет (1636-йил), музейлар бор. Утрехт қадимги римликлар қишлоғи ўрнида бунёд этилган. Меъморий ёдгорликлардан романготика собори (ХИ—ХВИ асрлар), готика черковлари сақпанган. Шаҳарда ҳар йили халқаро ярмарка ўтказилади.