Утрехт университети — Нидерландиядаги қадимги ва йирик унтлардан бири. 1636-йил Утрехт шаҳрида ташкил этилган. 1815-йил қироллик университети, 1961-йил давлат университети мақомини олган. Ҳуқуқ, тиббиёт, ветеринария, табиий фанлар, математика, теология, гуманитар фанлар буйича мутахассислар тайёрлайди. Кутубхонаси (1581-йил ташкил этилган)да 1 миллионга яқин асар сақланади. Университетда 20 мингдан ортиқ талаба таълим олади.