Uvaysiy
Увайсий (асл исми Жаҳон; халқ орасида Жаҳон отин сифатида танилган) (1779 – Марғилон – 1845) – атоқли ўзбек шоираси, ўзбек шоирлари мураббийси, маърифатпарвар.
| Увайсий (Жаҳон отин) | |
|---|---|
| Таваллуди |
Жаҳон |
| Вафоти | Марғилон |
| Тахаллуси | Увайсий |
| Касби | шоира |
| Ижод қилган тиллари | чиғатой тили |
| Фуқаролиги | Қўқон хонлиги |
| Йўналиш | ғазалнавислик |
| Жанр | ўзбек классик шеърияти |
| Турмуш ўртоғи | Ҳожихон (ажрашган) |
| Болалари | Муҳаммад, Қуёшхон |
| Ота-онаси | Сиддиқбобо, Чиннибиби |
| Қариндошлари | Охунжон (акаси) |
ХВИИИ-ХИХ асрларда Ўрта Осиёдаги ҳозирги давлатлар ўрнида Бухоро, Қўқон ва Хива хонликлари мавжуд эди. ХИХ аср бошларида, Қўқон хонлиги тахтига Умархон ўтирган даврда илм-маърифат, адабиёт, маданият ривожланди. Шу билан бирга, хонликдаги ички зиддиятлар, оддий халққа адолациз муносабат ўлкада оғир ижтимоий муҳитнинг пайдо бўлишига ҳам олиб келди. Жаҳон отин (тахаллуси Увайсий, Вайсий, 1779-1845) Марғилонда таваллуд топган. Увайсий оиласидаги маърифатли муҳит унинг келажакда етук шоира ва ўз даврининг билимдон аёли бўлиб етишишида муҳим аҳамият касб этган. Шоира- нинг онаси замонасининг ўқимишли аёлларидан бири бўлиб, отинлик қилган, яъни қизларга таълим бериш билан шуғулланган. Жаҳоннинг ёшлигидан билим олишга иштиёқи баланд бўлиб, дастлабки саводини ўз оиласи ёрдамида чиқарган, отаси ва акасидан мусиқа, шеърият илмини ўрганган.
Кейинчалик Увайсий Қўқон хони Умархон- нинг рафиқаси, шоира Нодирабегим ва бошқа ижод- кор аёлларга шеърият илмидан дарс берди. Ўзи эса муаммо шеърда фикрни яширин ифодалаш санъатини мукаммал эгаллади.
Отаси Сиддиқ бобо икки тилда шеърлар ёзган. Онаси Чиннибиби отинойи бўлиб, акаси Охунжон ҳофиз сифатида машҳур эди. Увайсий оилада хацаводини чиқариб, аввал халфа, сўнгра онасининг ёнида мактабдорлик қилган. Акаси Охунжон ҳофиздан шеърият илмини ўрганган, тез орада шоира, отин сифатида танилган. У, айниқса, арузни, муаммо (шеърда фикрни яшириб ифодалаш) санъатини мукаммал эгаллаган. Қўқон адабий муҳити билан яқинлашиб, мушоираларда қатнашган. Саройда Нодира ва бошқа хотин-қизларга шеърият илмидан дарс бериб, устозлик қилган. Дилшод отиннинг маълумот беришича, Увайсий Нодира билан Конибодом, Хўжанд, Ўратепа, Тошкент, Андижон каби шаҳарларга борган. 1842-йилда Бухоро амири Насруллахон Қўқонни эгаллагач, Марғилонга қайтиб, умрининг охиригача шу ерда яшаган. 65 ёшида Марғилонда вафот этган.
Таржимайи ҳоли
Жаҳон 1779-йилда Марғилон шаҳрида зиёлилар оиласида туғилган. Унинг отаси Қайнар Девона (бошқа манбада Сиддиқбобо[1]) деган киши бўлиб, асли Косонда туғилган, кейинчалик Марғилонга кўчиб келган. Онаси Чиннибиби мактабдор аёл бўлган. Жаҳон илк сабоқни онасидан олган, аввал халфалик, сўнг онасининг қошида мактабдорлик қилган. Акаси Охунжон ҳофиздан шеърият назариясини ўзлаштирган[2]. Отаси унга адабиётдан дарс берган, шеър назариясини ўргатган. Жаҳон туркий ва форсий тилда ёзган классик шоирлар ижодини ўрганган[3].
Ҳожихон исмли киши билан турмуш қурган, турмушидан Муҳаммад исмли бир ўғил („Мажнун“ тахаллуси билан шеърлар ёзган) ва Қуёшхон исмли бир қиз („Хокий“ тахаллуси билан шеърлар ёзган) фарзанд кўрган[4]. Манбаларда шоиранинг эри нодон ва жоҳил кимса сифатида таърифланади. Эри билан келиша олмаган Жаҳон у билан ажрашиб, отасининг уйига қайтиб келган ҳамда асосий вақтини китоб ўқиш ва „Увайсий“ тахаллуси билан шеърлар ёзишга сарфлаган[3].
Умархон саройига келиб қолиши
Увайсийнинг Қўқон хони саройига бориб қолиши сабаблари (йўллари) ҳақида турли манбаларда турлича фикрлар бор. Уларнинг қайси бири ҳақиқат экани аниқланмаган[5].
Фикрлардан бирига кўра, Қўқон хони Умархон саройидаги адабий муҳит довруғи тилдан-тилга кўчиб, Марғилонгача етган. Ўз шоирлик салоҳиятини синаб кўришни истаган Увайсий отасидан Қўқонга бориш учун рухсат сўраган, аввалига отаси бунга рози бўлмаган. Қайта-қайта илтимос қилавергач, ота қизининг адабиётга бўлган қизиқишини сўндирмаслик учун рози бўлган ва уни бир мактуб билан қўқонлик дўстининг уйига юборган. Бу хонадонда Увайсий бир неча кун сарой шоирлари тўпланиб, адабий суҳбат қиладиган вақтни аниқлаб олган[6].
Қўқонлик ҳомийсининг маслаҳати билан эски паранжи ёпиниб, кампир қиёфасида мушоира бўлаётган Умархон саройига борган. Сарой соқчилари уни тўхтатиб, шоҳ шоирлар мажлисида эканини айтадилар ва саройга келишдан муддаоси нималигини сўрайдилар. Кампир қиёфасидаги шоира соқчига бир хат узатиб, уни хонга топширишини илтимос қилади. Соқчи саройга кириб, хонга бор воқеани айтади ва „кампир“дан олган хатини унга узатади. Умархон хатни очиб, ичида хуснихат билан ёзилган ғазални кўради. У баланд овозда саройга тўпланган юзлаб шоирларга ғазални ўқиб беради, ғазал ҳаммага маъқул бўлади. Шундан сўнг кампир қиёфасидаги Увайсийни саройга таклиф этадилар. Мажлис аҳли шоиранинг ғазалига юксак баҳо беради. Шунда шоира устидаги паранжини бошидан олади[7].
Хон Увайсийдан нима мақсадда келганини сўраганида, Увайсий бошидан ўтган ҳамма гапларни унга айтиб беради. Бу ҳикояни эшитиб, хон ва сарой аҳли шоиранинг шеъриятга бўлган қизиқиши, шижоатлилигига таҳсин айтадилар[8].
Шундан сўнг, Умархон Увайсийни саройдаги хонимларга мураббий этиб тайинлаган ва улар шуғулланишлари учун алоҳида жой қилиб берган. Шу тариқа Увайсий Умархон саройида ўз ўрнига эга бўлган[9][шарҳ 1].
Моддий аҳволи
Умархон Увайсийга атаб Марғилонда муҳташам уй қурдириб берган. Шоиранинг авлодлари бу уйда 1941-йилга қадар яшаганлар[10][шарҳ 2]. Шунга қарамай, Увайсий анча ночор кун кечирган. Хон томонидан унга бир таноб ер ваъда қилинган аммо, бу ваъда бажарилмаган[11]. Шеърларидан бирида Увайсий ўғли Муҳаммад чопони йўқлигидан эл қатори ийдда кўчага чиқолмаганини, қизи эса кўйлак ва рўмол истаб йиғлаганини ёзиб ўтган[12].
Манбалардан бирида келтирилишича, моддий рағбатга эриша олмаган Увайсий кеcйинчалик саройдан кетиб, деҳқончилик билан кун кечирган[11]. Бошқа бир манбада эса, шоира Амир Насрулло Қўқонни босиб олганидан сўнг Марғилонга қайтиб, умрининг охиригача ўша ерда яшагани ёзилган[2].
Умархон шоиранинг ёлғиз ўғли Муҳаммадни Қошғарга сургун қилган. Ўғлини соғинган Увайсий қуйидаги сатрларни битган:[13]
Букун, эй дўстлар, фарзанди жононимни соғиндим,
Гадо бўлсам на айб, ул шоҳи давронимни соғиндим.
Мусофирман, ғарибман, бекасу ҳам бенаводурман,
Вужудим дардга тўлди, эмди дармонимни соғиндим.
Тилимнинг зикри-ю, кўнглимнинг фикри, яхши фарзандим,
Азизим, ёлғизим, давлатли султонимни соғиндим.
Кеча-кундуз йўлиға мунтазирдурман, тикарман кўз,
Келиб ҳолим сўрибон кеца, меҳмонимни соғиндим.
Қоронғу бўлди олам кўзима ушбу жудолиғдин,
Кўз-у кўнглум зиёси моҳи тобонимни соғиндим.
Орадан бир қанча вақт ўтиб, Увайсийнинг ўттиз ёшлардаги қизи Қуёшхон қиз фарзанд туғаётиб оламдан ўтган. Шундан сўнг Увайсий ёлғиз набираси Хадичабегимни боқиш, тарбиялаш билан банд бўлган. Аммо набираси 11 ёшга тўлар-тўлмас, ўзи ҳам вафот этган (тахминан 1850-йиллар)[13].
Ижоди
Увайсий 4 девон тузганлиги маълум. Лекин бу девонларнинг асл қўлёзмалари топилмаган. Увайсий мумтоз ўзбек шеъриятининг барча жанрларида ижод қилган. Навоий, Фузулий ва бошқаларнинг асарларига мухаммаслар боғлаган. Шоиранинг адабий меросида 269 ғазал, 29 мухаммас, 55 мусаддас, 1 мурабба, чистон, 3 достон, тугалланмаган бир манзума бор. Ижодининг ғоявий мавзу доираси теран ва кўп қиррали.
Шоира адабиётда тараққийпарвар намояндаларнинг қарашлари асосида майдонга келган инсон тақдири, шахс эрки ва маърифатпарварлик ғояларида латиф ва дилкаш асарлар яратган, асарларида инсонни эъзозлаш, одамларни табиат ва ҳаёт ноз-неъматларидан баҳраманд бўлишга ундаш, дўстлик, вафо ва садоқат ҳақидаги улуғвор ниятларини Қуръон оятлари, ҳадислар ва тасаввуфий талқинлар билан асослаган ҳолда ижодий баркамолликка эришган. Унинг шеърларида тариқатнинг талаб ва қоидаларига тааллуқли бўлган талқинлар кўп учрайди: Фано мардумларини сирридин ҳеч кимса йўқ огоҳ,Қабиҳ гуфтор мардумдин кўнгул доғ ўлди, доғ ўлди.
Увайсий ўз асарларида юксак одамийликни, шу одамийликни қалб тўрида авайловчи вафодор ёрни улуғлайди, уни Қуёш билан қиёс қилади. Қуёш хар тонг уфқдан бош кўтариб, ўзининг оташин нури билан оламга, одамларга ўз меҳр ва шафқатини сочади. Шоира ёр ва офтоб ташбиҳларидан қаршилантириш санъати орқали энг гўзал туйғулар силсиласини яратади. Унинг лирик қаҳрамони мушоҳадакор донишманд, вафоли ошиқ.
Унинг анор ҳақидаги машҳур чистони ўзининг муҳим мазмуни ва юксак бадиийлиги билан шоира ижодининг ёрқин бир саҳифаси сифатида кўзга ташланади: Бу на гумбаздур, эшиги, туйнугидин йўқ нишон,Неча гулгун пок қизлар манзил айлабдур макон?Туйнугин очиб, аларнинг ҳолидан олсам хабар,Юпарида парда тортуғлиқ турурлар, бағри қон.
Лироэпик асарлари
Увайсий ҳаётлик давридаёқ нафис лирикаси билан машҳур бўлган ва замондошларининг эътиборини қозонган. Лирик шеърларидан ташқари, унинг „Шаҳзода Ҳасан“, „Шаҳзода Ҳусан“ каби лироэпик асарлари ва „Воқеоти Муҳаммад Алихон“ каби тарихий достонлари мавжуд. Шоиранинг лироэпик достонлари ислом тарихи билан боғлиқ воқеалар асосида яратилган.
Увайсий асарлари ўзининг латиф мазмуни ва дилкаш бадиийлиги билан халқ оммаси орасида кенг ёйилган, ҳофизлар, хонандалар томонидан мақом ва халқ оҳанглари йўлида куйланиб келинади. Унинг хаттотлар томонидан кўчирилган 3 нусха қўлёзма девони Ўзбекистон Фанлар академияси Беруний номидаги Шарқшунослик институти ва Андижон университети кутубхонасида сақланади.
Увайсийнинг 15.000 мисрага яқин шеърий асарлари мавжуд. Унинг бир девони ЎР Фанлар академияси ШИда сақланади (инв.№ 1837). Унга шоиранинг ғазал, мухаммас, мусаддас, мураббаълари ва „Шаҳзода Ҳасан“ ҳамда „Воқеоти Муҳаммадалихон“ достонлари киритилган. Шоира девонининг 3 нусхаси топилган. „Шаҳзода Ҳасан“, „Шаҳзода Ҳусайн“ каби достонлари мавжуд, „Воқеоти Муҳаммадалихон“ номли тарихий асари тугалланмаган.
Шоира ижодига назар
Увайсий ҳаёти ва ижоди ҳақидаги маълумотлар унинг асарида, айрим тазкираларда етиб келган. „Мажмуаи шоирон“ тазкирасида (1821) ҳам шоира ижодига муносабат билдирилади. Ижодини изчил илмий йўналишда ўрганиш 30-йилларда бошланган. Увайсий ижоди А.Қаюмов, Т.Жалолов, И.Ҳаққулов, Э.Иброҳимова в.б. томонидан ўрганилган.
Нашр қилинган асарлари
- Увайсий. Девон. –Т.: 1963;
- Увайсий. Кўнгил гулзори. – Т.: 1983.
Изоҳлар
- ↑ Увайсийнинг Умархон саройига келиб қолиши ҳақидаги бу ҳикояни ХХ аср бошларида „Ўзбек шоиралари“ китобини ёзиш учун материал тўплаётган тадқиқотчи Тўхтасин Жалоловга шоир ва драматург Ғулом Зафарий (1889—1938) айтиб берган.
- ↑ Бу маълумотни Тўхтасин Жалоловга сўз устаси Юсуфжон қизиқ Шакаржонов (1869—1959) 1941-йилда айтган.
Адабиётлар
- Абдуллаев, В. А.. Ўзбек адабиёти тарихи. Тошкент: Ўқитувчи, 1964 — 384-бет.
- Жалолов, Тўхтасин. Ўзбек шоиралари. Тошкент: Ғафур Ғулом номидаги бадиий адабиёт нашриёти, 1970 — 344-бет.
- Э.Иброҳимова. Увайсий. –Т.: 1963; * И.Ҳаққулов. Увайсий шеʻрияти. –Т.: 1982.
- Девон, Т., 1963; Кўнгил гулзори, Т., 1983. /4 йил
Манбалар
- ↑ Абдуллаев 1964, с. 333.
- ↑ 2,0 2,1 „Увайсий“, Файл:Узбек Совиэт Энcйcлопедиа лого.пнг Ўзбек совет энсиклопедияси: 11-жилд (Текислик — Фазлий). Тошкент: „Ўзбек совет энсиклопедияси“ Бош редаксияси, 1978 — 656-бет.
- ↑ 3,0 3,1 Жалолов 1970, с. 42.
- ↑ Абдуллаев 1964, с. 331.
- ↑ Абдуллаев 1964, с. 334.
- ↑ Жалолов 1970, с. 42–43.
- ↑ Жалолов 1970, с. 43.
- ↑ Жалолов 1970, с. 43–44.
- ↑ Жалолов 1970, с. 44.
- ↑ Жалолов 1970, с. 46.
- ↑ 11,0 11,1 Абдуллаев 1964, с. 335.
- ↑ Абдуллаев 1964, с. 336.
- ↑ 13,0 13,1 Абдуллаев 1964, с. 337.
Ҳаволалар
| Викииқтибосда Увайсийга тегишли иқтибослар мавжуд. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |