Uvertyura
Бу мақола викилаштирилиши керак. |
Увертюра (лотинча: апертура — очиш, бошланиш) — опера, балет, оратория, драма, кинофилм ва бошқаларнинг муқаддимасидан иборат чолғу песа; шунингдек, оркестр учун ёзилган консерт асари. Тингловчини опера, балет ва ҳоказодаги воқеаларга тайёрлайди, ундаги жўшқин муҳитга олиб киради. У., одатда, асарнинг характери, ғоявий мақсади, асосий образларини умумлаштирган ҳолда ифодалайди. Илк намунасини К.Монтеверди "Орфей" операсида яратган. ХВИИ асрда У.нинг 2 тури юзага келган — франсуз (Ж.Люлли ижодида) ва италян У.си (3 қисмдан иборат синфониа, А.Скарлатти). Италян У.лари симфония ривожида муҳим аҳамиятга эга бўлди. ХВИИИ аср 2ярмидан опера У.сида соната шакли вужудга келди (К.Глюк, В.Моцарт, Л.Керубини ва бошқалар). ХВИИИ аср охирларидан У. операдаги образ ва мавзу билан янада узвийроқ боғланди, шаклан бойиди ("Дон Жуан", В.Моцарт; "Фиделио" Л.Бетховен; "Руслан ва Людмила", М.Глинка ва бошқалар). Соната шаклида бўлмаган У.лар, одатда, муқаддима, прелюдия, интродуксия деб номланади. ХИХ асрдан симфоник мусикдса дастурли консерт У.си ривож топди. "Ёз тунидаги туш" (Ф.Менделсон) биринчи романтик консерт У.дир. Ўзбекистон композиторлари опера ва мусиқали драмаларга У.лар, шунингдек, консерт У.лари (Р.Глиэр, "Тантанали У.", "Фарғонача байрам"; С.Юдаков, "Тантанали У."; М.Тожиев, Ўзбек халқ чолғулари оркестри учун 3 та У.; Ҳаб. Раҳимов, "Сайил"; А. Мансуров, 7 та У.) яратишган.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |