Uwe-Jens Mey
Уwе-Женс Мей (1963-йил 13-декабрда туғилган) – германиялик собиқ конки учувчиси бўлган ҳамда 1980-йилларнинг охири ва 1990-йилларнинг бошларида 500 метр масофани босиб ўтгани учун, ўз даврининг энг тез спринтери ҳисобланган. У Полша давлатининг Варшава шаҳрида туғилган.
Биографияси
Дастлаб Шарқий Германия учун баҳс олиб бораётган (ва Германия давлатининг қайта бирлашувидан кейин Германия давлати учун) Мейнинг биринчи муҳим ютуғи 1983-йилнинг декабр ойида бўлган. 19 ёшида 500 метрлик баҳсда, у Андре Хоффманндан ошиб кетади ва шу тариқа, Мей Шарқий Германия чемпионлигини қўлга киритади. Натижада, 1984-йилда Сараево шаҳрида бўлиб ўтадиган Қишки Олимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритади. У ерда, Мей ўзининг севимли 500 метр масофасида 8-ўринни эгаллайди.
Сараево Олимпиадасидан сўнг у халқаро спринтинг пастки поғонасидан, босқичма-босқич ўсиб борди. Спринт бўйича Жаҳон Чемпионатида 1985, 1986 ва 1987-йилларда мос равишда 6-, 5- ва 4-ўринларни эгаллади.
Мей ҳақиқий перфексионист эди, маҳоратини ошириш учун жуда қаттиқ меҳнат қилди. 1980-йилларнинг ўрталарида у дунёдаги энг тез мусобақачи ҳисобланган.
Спринт (яқин масофага югуриш) бўйича Жаҳон Чемпионати унчалик ҳам муваффақиятли бўлмади. 1989-йилда, Херенвенда, Игор Железовскидан кейин иккинчи ўринни эгаллади. 1990-йилда йиқилиб тушгани учун ўзини ўзи рейтингга кирита олмади, 1991-йилда эса яна „Игор Даҳшатли“ дан кейинги ўринни эгаллади. 1992-йилнинг январ ойида,Давосда, у ўзининг афсонавий жаҳон рекордини 36,43 га ўрнатди, бироқ бир ҳафтадан сўнг, бу рекорд Ден Янсен томонидан янгиланди.
Мей конкида узоқ масофага учиш бўйича Олимпиадада 2 та олтин медал, Олимпиадада 1 та кумуш медал, Жаҳон Чемпионатида 4 та кумуш медал, 48 та Жаҳон кубоги ғалабаси, 6 та Жаҳон кубоги ғолиби ва 2 та жаҳон рекорди билан нафақага чиқди.
Манбалар
Уwе-Женс Мей ат СпеэдСкатингСтац.cом
- Уwе-Женс Мей ат ДЕСГ (Деуцче Эиссчнелллауф Гемеинсчафт) (Wайбаcк Мачине сайтида 2006-07-27 санасида архивланган) (ин Герман)*<реф наме="спеэдскатинг">Уwе-Женс Мей СпеэдСкатингСтац.cом сайтида<реф>
- Уwе-Женс Мей ат ДЕСГ (Деуцче Эиссчнелллауф Гемеинсчафт) (Wайбаcк Мачине сайтида 2006-07-27 санасида архивланган) (немис тилида)