Ухан — Хитойнинг шарқий қисмидаги шаҳар, Ханшуй дарёсининг Янсзи дарёсига қуйилиш ерида. Хубей провинсиясининг маъмурий маркази. Марказий Хитойдаги энг аҳоли зич шаҳар[1]. Аҳолиси 7,3 млн. киши (1998, шаҳар атрофи бн). Транспорт йўлларининг муҳим чорраҳаси. Дарё порти (денгиз кемалари ҳам кира олади). Мамлакатнинг йирик саноат маркази. Саноатининг етакчи тармоғи — қора металлургия. Станоксозлик, энергетика, транспорт, радиоэлектроника ва бошқа саноат корхоналари фаолият кўрсатади. Хитой Фанлар академияси филиали, университет, илмий тадқиқот институтлари бор. Шаҳар 1953-йилда Ханкоу, Ханян ва Учан ш.ларининг бирлашувидан вужудга келган. Ҳозирги У. ўрнидаги қишлоқлар мил. ав. 1-минг йилликдан мавжуд бўлган. Меъморий ёдгорликлардан 7 ярусли Баота пагодаси (ХИИИ аср) сақланган. Дарёлар четига У.ни сув тошқинидан ҳимоя қилиш мақсадида дамбалар қурилган.

Ухан
Тасвир намунаси

Ухан (хито. 武汉/武漢) — Хитойнинг Хунбей вилояти маркази, энг аҳолиси зич шаҳарлардан бири. Янза ва Ханъшуй дарёлари кесишган жойда барпо этилган. Аҳолиси 9 100 000 киши (2006).

Уханда Хитой Бош вазир ўринбосари У И хоним таваллуд топган.

Географияси

Тарихи

Транспорт тизими

Манбалар

  1. ↑ „Хитой 100 йил давомида қандай ўзгарди? — фотогалерея“. Бугун.уз. 2021-йил 17-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 31-03-2021.