Uxuanlar
Ухуанлар — қадимда Монголиянинг шарқида яшаган ва хитой манбаларида Дун ху деб аталган халқнинг бир кисми. Мил. ав. ИИИ асрнинг бошларида ҳундар У.ни ўзига бўйсундириб Ухун тоғи ён бағрига кўчиртирганлар. Шундан бошлаб улар ухуан деб атала бошлаган. Мил. ав. 119 йил Хан империяси қўшинлари ҳунлар билан урушганда, хитойлар ҳунларга қарши курашда улардан фойдаланиш учун У.ни шарқ томонга кўчишга мажбур қилганлар. Мил. ав. И асрнинг бошларида У. кучайиб нафақат Хан ҳукмдорларига, балки ҳунларга ҳам қарши ҳаракат қилган. Аммо ҳунлар улар устидан ғалаба қилиб, қайтадан ўз фуқаролигига ўтказган. Шундан кейинги ИИ—ИИИ асрлар давомида У. гоҳ хунлар, гоҳ хитойлар таъсирида бўлиб турган. Мил. 207 йил Вей ҳокимлиги ҳукмдори Сао Сао У.ни тормор келтириб, 200 минг нафар кишини асирга олган. 10 минг оилани эса, Хитойнинг марказий текислигига кўчиради, қолган қисмини Манжурияда қолдиради. Шундан кейин, У. аста секин маҳаллий халқ билан аралашиб, мустақил халқ сифатида тарих саҳнасидан йўқолиб кетган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |