Uxumsoy
Ухумсой — Жиззах вилояти Фориш туманидаги сой. Нурота тизмасининг шим. ён бағридан бошланади. Узунлиги 28 км, ҳавзасининг майдони 73,2 км². Ухум довонидан (1300 м) 2 км шим.ғарбда Қорасой номи билан бошланади. Ўрта Ухум қишлоғи яқинида Тикчасой билан қўшилгач, У. деб аталади. Тоғлар орасида ён бағирлари баланд, кенг водийда нишаби катта тошлоқ ўзанда оқади. Ҳавзаси, асосан, сувни яхши ўтказадиган жинслардан тузилганлигидан қор ва ёмғир сувларининг кўп қисми ер остига сингиб кетади. Ўртача йиллик сув сарфи 1,17м³/сек. дан (кўп сувли йилда) 0,130 м³/сек.гача (кам сувли йилда) ўзгаради. Қор, ёмғир ва булоқ сувларидан тўйинади. Баҳорда суви кўпаяди, ёз охири, куз бошларида суви камаяди. Тоғлар орасидан текисликка чиққач, ёзда ўзани қуриб қолади. Суви экин майдонларини суғоришга сарфланади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |