Уйчилик — Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз туманидаги қишлоқ (Кунчиқар). Номнинг илдизи Уйчи этнонимига бориб тақалади.

Уйчи этноними ясама сўз бўлиб, "уй + чи" шаклида ҳосил бўлган. Қадимги ва замонавий туркий тилларда сўзнинг товуш вариантлари қуйидагича: уй, ой, уд, уз, ут.

Илмий фикрлар

  • М. Кошғарий: "уд" — сигир
  • Э.В. Севортян: ҳўкиз; сигир; савр буржи, юлдузлар туркуми. Ҳайвон номлари билан аталувчи йил номларидан бири уд (сигир) деб номланган.
  • Г. Вамбери: чиғатой тили (ХИВ–ХВИ асрлар) ёзма адабий тилида уй (шохли йирик қорамол), уй (сигир) ва от, айғир сўзлари генетик жиҳатдан бир-бирига дахлдор.
  • К. Броккелман: туркий тилларда уй ~ уд сўзи қадимий ва бошқа тиллардан ўзлашган.
  • Д. Шиноруд: сўз қадимги тиллардан ўзлашган бўлиши мумкин, лекин туркий генезисга эгалиги мавжуд; хитойча-туркий луғатда мўғулча уда + с (кўплик аффикси) билан боғланади.
  • Г. Рамстедт: қадимги уйғур тилидаги уд, мўғулча удус~удус < уду + с қутос, ёввойи қутос, ёввойи ҳўкиз.

Фонетик ўзгаришлар: ут ~ ут ~ уд ~ уд ~ уй > уй.

-чи аффикси

-чи аффикси қадимда, хусусан, этнонимлар ясалишида хослик ва мансубликни билдирган. Шундай қилиб:

  • Уйчи ~ Уйли — я’ни уй (қутос, ҳўкиз, сигир)ни тотем деб билган кишилар гуруҳи.
  • Қозоқлар таркибидаги жалойирларнинг сийирши (сигирчи) уруғи бўлган. Сигирчи ва Уйчи синоним сўзлар сифатида -чи аффикси билан этноним ҳосил қилган.

Халқ этимологиясига кўра, Уйчи сўзи қора уй жиҳозларини ясовчи ма’носида ҳам изоҳланади.

Этнонимдан Уйчи ойконими ясалган ва унга -лик аффикси қўшилган. Шу орқали Уйчи қишлоғидан кўчиб келган, Уйчи қишлоғига тегишли кишилар ма’носи юзага келган.

Манбалар