Уйланиш (русча: „Женитьба“) — 2009-йилда режиссёр Жаҳонгир Аҳмедов томонидан суратга олинган комедия ва романтика жанридаги ўзбек филми[1]. Филмда бош ролларни Алишер Узоқов, Асал Шодиева, Матёқуб Матчонов, Шоҳида Узоқова, Жумадилла Раметов, Хосият Ҳусанова, Ражаб Адашев каби актёрлар ижро этишган[2].

Уйланиш
Файл:Уйланиш (постер).жпг
Филм постери
Режиссёр(лар) Жаҳонгир Аҳмедов
Гўзал Юсупова
Продюсер(лар) Қудратилла Файзуллаев
Ссенарий
муаллиф(лар)и
Жаҳонгир Аҳмедов
Ролларда Алишер Узоқов
Асал Шодиева
Матёқуб Матчонов
Шохида Узоқова
Жумадулла Раметов
Хосият Хусанова
Раджаб Адашев
Фарруҳ Комилов
Шерзод Саидалиев
Бастакор(лар) Шерзод Ёсинов
Оператор(лар) Иқбол Мелиқо'зиев
Премера
санаси
Давомийлик 103 дақиқа
Мамлакат Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Тил Ўзбекча

Сюжети

Жавоҳир исмли йигит ўзининг хўжайининг Дурдона исмли қизини севади. Лекин Дурдонанинг отаси уларнинг бу муносабатларидан бехабар бўлади, онаси Дилдора эса бундан воқиф бўлади. Жавоҳир ўта масъулияциз ҳайдовчи бўлиб, доим ишга кеч келади, баъзида эса, дам олиш кунини иш куни билан адаштириб ишга боради. Шу тарзда хўжайини Маҳмудни, яъни Дурдонанинг отасини асабийлаштираверади. Аммо, хўжайинига унинг қизини севишини ва совчи юбориб, унга уйланмоқчи эканлигини айтолмайди. Дурдона Жавоҳирга уйларига совчилар келаётганини айца ҳам, у қатъий бир қарорга кела олмайди. Кунлардан бир Дурдонанинг отаси Маҳмуд Жавоҳирга, уйига совчилар келганини, қизини унаштириб қўйганлигини ва тез орада тўй қилишини айтади. Буни эшитиб Жавоҳирнинг юраги эзилади ва уйга келиб „Титаник“ филмини томоша қилади. Жавоҳирни ота-онаси ҳам уни уйлантириш учун совчиликка боришади. Бундан бехабар Жавоҳир хўжайиникига бориб, совчилар ўтирган хонага кириб, уларга Дурдонани севишини, унга уйланмоқчи эканлиги айтади. Шу вақтда хонада ўз ота-онасини кўриб ҳайрон қолади ва буни уюштирилганини билади. Бундан сўнг у Дурдонага уйланмаслигини, қўлида расмни қўйиб, шу қизга уйланиши айтиб чиқиб кетади. Дурдона йиғлаганча расмни кўриб, унинг ортидан чиқиб кетади ва улар яна эски хазилларини давом эттиришади.

Ролларда

Бош ролларда

  • Алишер Узоқов — Жавоҳир ролида;
  • Асал Шодиева — Дурдона ролида;
  • Матёқуб Матчонов — Маҳмуд ака, Жавоҳирнинг хўжайини, Дурдонанинг отаси;
  • Шохида Узоқова — Дилдора, Дурдонанинг онаси;
  • Жумадулла Раметов — Жавлон ака, Жавоҳирнинг отаси;
  • Хосият Хусанова — Ҳолида опа, Жавоҳирнинг онаси;
  • Раджаб Адашев — Жамол ота; Жавоҳирнинг бобоси;
  • Шерзод Саидалиев — Жамшид, Жавоҳирнинг укаси;
  • Фарруҳ Комилов — Отабек, Маҳмуднинг жияни, Дурдонанинг сохта унаштирилган йигити;
  • Жавлон Шодмонов — Шокир, Жавоҳирнинг қўшниси;

Эпизодларда

  • Умида Раҳмонова
  • Муслима Саидаламова
  • Бахтиёр Турғунов
  • Зуҳра Усмонова
  • Иззатилла Рашидов
  • Диляра Тўраева
  • Шерзод Ёсинов
  • Умида Набиева
  • Раъно Ҳамраева
  • Ботир Алимбобоев

Манбалар

  1. ↑ ИМДб. „Уйланиш“. Қаралди: 2024-йил 9-июл.
  2. ↑ Ризанова. „Уйланиш“. 2024-йил 9-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 9-июл.

Ҳаволалар