Уйқудаги бола.

Уйқу ҳайвон ва ҳашаротларда кузатилувчи, табиий физиологик минимал фаоллик ҳолатидир. Уйқуни бажариш ухлаш дейилади. Уйқу ва у билан боғлиқ ҳодисаларни сомнология фани ўрганади.

Уйқу — одам ва ҳайвонларда даврий юз берадиган физиологик ҳолат. Бунда физиологик жараёнлар бир қадар секинлашади ва организмнинг, чунончи, марказий нерв системасининг иш қобилияти тикланиши учун энг яхши шароитлар яратилади. У. ҳар бир инсоннинг зарур ҳаётий эҳтиёжидир. Инсон бутун ҳаётининг учдан бири ҳар кечакундузда даврий кузатиладиган У. ҳолатида ўтади.

У. вақтида мускуллар тонуси сусаяди (уйқудаги одамнинг кўп мускуллари бўшашган бўлади), сезувчанликнинг барча турлари — кўриш, эшитиш, таъм билиш, ҳид сезиш, тери сезувчанлиги кескин сусаяди. Шарциз ва шартли рефлекслар тормозланади. Қаттиқ У.да нафас уйғоқликдагига нисбатан анча чуқур, юрак уриши секин, артериал қон босими, тўқималарга қон келиши, моддалар алмашинуви, гавда температураси паст бўлади. Буларнинг барчаси У. ҳолатида мия билан бир қаторда ҳужайралар ва тўқималар ҳаёт фаолиятини таъминловчи ҳамма ички аъзоларнинг ҳам „дам“ олишидан далолат беради.

Аммо У. ҳакидаги замонавий тасаввурларга кўра, У. фақат дам олиш эмас, балки кун бўйи олинган турли ахборотни қайта ишлаш ва эртаси кун яна қабул қилиш қобилиятига эришиш учун қаратилган жараёндир.

Одам астасекин ухлаганда нафас олиш ва юрак ритми пасаяди, кўз секин юмула бошлайди. Тез ухлаб қолганда эса бу ҳаракатлар, одатда, тезлашади.

Астасекин ухлаб қолиш тунги У.нинг 75—80%ини, тез У.га кетиш эса 20— 25%ини ташкил этади. Тез ва секин ухлаб қолишнинг навбатланиши, одатда, соғлом одамлар учун хосдир ва бунда одам ўзини уйқуга қонган ҳамда бардам ҳис этади. Тез ва секин ухлаш муддатининг ўзгариши, секин ухлашнинг етарли даражада чуқур бўлмаслиги, тез ухлаш даврида тезтез уйгониб туриш одам нерв системасининг турли бузилишларига олиб келади, унинг руҳий ва эмоционал ҳолатига таъсир кўрсатади.

Нормал (физиологик) У.нинг даврий кечакундузлик ва даврий фаслли (қайвонларнинг ёзги ва кишки У.си) турлари ва бир неча хил патологик (наркотик, летаргик ва бошқалар), шунингдек, махсус таъсирлар оқибатида юзага келадиган гипнотик У. фарқ қилинади.

У.нинг кўпинча кузатиладиган бузилишларига уйқучанлик (гиперсомния) ва уйқусизлик киради.

Яна қаранг

Ҳаволалар