Uyqudagi Amur
Уйқудаги Амур (италянча: Cупидо дормиэнте; шунингдек, „Уйқудаги Купидон“)[1] — 1496-йилда Микеланжело томонидан яратилган ва антик ёдгорлик сифатида сотилган, Амурнинг йўқолган мармар ҳайкали[2].
Ушбу ҳайкални бадиий мистификациянинг классик намунаси деб ҳисоблаш мумкин: Микеланжело учун бу жиддий муаммо эди — унинг асари антик намуналар билан рақобатлаша оладими[3][4].
Яратилиш тарихи
Вазарининг ёзишича, Микеланжело Буюк Лоренсонинг амакиваччаси Лоренсо ди Перфранческо де Медиcи учун Чўқинтирувчи Иоанн ва Ухлаётган Амур ҳайкалларини ясаган. Кондивининг сўзларига кўра, буюртманинг шарти асарга шундай ишлов бериш керак эдики, уларни антик ҳайкаллардан кўра қимматроққа сотиш имконияти бўлиши керак эди[5], Паоло Жовио эса Микеланжелонинг ўзи ҳайкални антик сифатида сотмоқчи бўлганини таъкидлайди. Вазарининг сўзларига кўра, Перфранческо ҳайкалтарошга ҳайкал қадимийроқ кўриниши учун ерга кўмишни ва Римда уни анча қимматроққа сотишни маслаҳат берган.
Бир версияга кўра, Микеланжело ҳайкални Балдассаре дел Миланезе (италянча: Балдассаре дел Миланесе), антиқа буюмлар сотувчисига сотган, у эса уни Сан-Жоржио-ин-Велаброда кардинали Рафаэл Риариога қайта сотган[6]. Кардинал қалбакилигини билди, лекин ишнинг маҳоратига шунчалик қойил қолдики, натижада ёш устани Римга таклиф қилди. Миланезе кардиналга ҳайкал учун олган пулларини-қайтариб берди ва кардинал унга Амурни берди. 1496-йил 2-июлдаги Лоренсо ди Перфранческо де Медичига йўллаган мактубида Микеланжело болани (италянча: бамбино) Миланезедан сотиб олмоқчи эканлигини ёзган, лекин у буни қилгандан кўра, ҳайкални синдиришни афзал кўришини айтади[6].
Кейинчалик, ҳайкал Чезаре Боржианинг қўлига тушади, у 1502-йилда уни Изабелла дъЭстега, Мантуа Маркграфинясига[6] совға қилади. 1630-йилда Мантуа талон-торож қилинганидан кейин (италянча: саccо ди Мантова) Гонзага уйининг бутун коллексиясини, шу жумладан Уйқудаги Амурни ҳам Карл И ўзининг Уайтхоллдаги (Лондон) қароргоҳига олиб кетди[6]. 1698-йил 4-январда бутун сарой ёниб кетди[7].
Санъатдаги образи

Жулио Романонинг Юпитернинг туғилиши картинаси 1530-йилларнинг ўрталарига тўғри келади. Ёш Юпитер — Микеланжелонинг йўқолган Амурнинг тасвири бўлиши мумкин[8]. Расм Лондондаги Миллий галереяда сақланади[9].
ХВИ-асрнинг иккинчи ярмида Тинтореттонинг „Венера, Вулкан ва Марс“ картинаси яратилган. Орқа фонда ухлаб ётган Амурнинг сурати. Расм Мюнхендаги Эски Пинакотекда сақланади.
Карел Шулцнинг „Тош ва оғриқ“ биографик романида бу ҳайкал „чиройли ухлаб ётган яланғоч Купидон“[10] сифатида тасвирланган.
Манбалар
- ↑ Вазари 1970.
- ↑ Микеланджело, 1983, с. 121.
- ↑ Сcиглиано 2005.
- ↑ Микеланджело, 1983, с. 93.
- ↑ Cондиви 1999.
- ↑ 6,0 6,1 6,2 6,3 Микеланджело 1983.
- ↑ „Палаcе оф Wҳитеҳалл Бурнс“. www.информатион-бритаин.cо.ук. 2012-йил 6-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 23-март.
- ↑ Кеитҳ, 2003.
- ↑ „Тҳе Инфанcй оф Жупитер“. www.натионалгаллерй.орг.ук. 2012-йил 6-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 23-март.
- ↑ Шульц 2007.
Адабиётлар
- Вазари Д.. Жизнеописания прославленных живописцев, скульпторов и архитекторов. (Украинча)
- Асcанио Cондиви; Алиcе Седгеwиcк.. Тҳе Лифе оф Мичелангело (1553). Пеннсйлваниа Стате Университй Пресс, 1999. ИСБН 0-271-01853-4. (Инглизча)
- Микеланджело. Поэзия. Письма. Суждения современников / сост. В. Н. Гращенков. М.: Искусство, 1983.
- Эрпель Фриц.. Микеланджело / Пер. с нем. Сергея Данильченко. Берлин: Хеншель, 1990. ИСБН 3-362-00044-4.
- Шульц К.. Камень и боль: роман. М.: Эксмо, 2007. ИСБН 5-699-20485-7.
- Эриc Сcиглиано.. Мичелангело'с Моунтаин: Тҳе Қуэст Фор Перфеcтион Ин Тҳе Марбле Қуарриэс Оф Cаррара. Симон анд Счустер, 2005. (Инглизча)
- Жоҳн Аддингтон Сймондс.. Тҳе Лифе оф Мичелангело Буонарроти, 1893. (Wайбаcк Мачине сайтида 2014-07-18 санасида архивланган)(Инглизча)
- Ларрй Кеитҳ. „Гиулио Романо анд тҳе Биртҳ оф Жупитер: Студио Праcтиcе анд Репутатион“ (ПДФ). Натионал Галлерй Течниcал Буллетин, вол.24 (2003). 2012-йил 6-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 5-сентябр.
- Wиллиам Wаллаcе.. Тҳе Треасурес оф Мичелангело. Андре Деуцч, 2010. ИСБН 978-0-233-00253-8. (Инглизча)