UzPost
"Ўзбекистон почтаси" АЖ – Ўзбекистонда почта хизматини амалга оширувчи ташкилот. Жамиятнинг хизмат доирасига Ўзбекистонда миллий ва халқаро почта жўнатмаларни, етказиш ва даврий нашр маҳсулотларини тарқатиш киради[1][2].
| Собиқ номи | Ўзбекистон почтаси |
|---|---|
| Хизматлари | Почта хизматлари |
| Шиори | Янги имкониятлар кучи |
| Қачон асос солинган | 1992-йил |
| Жойлашуви | Тошкент, Ўзбекистон |
| Директори | Файзуллаэв Алишер Насибуллаэвич |
| Ишчилар сони | 7929 |
| Вебсайти | www.пост.уз |
Тарихи
"Ўзбекистон почтаси" очиқ ҳиссадорлик жамияти 1992-йил консерн сифатида ташкил топди. 1997-йилда консерн „Ўзбекистон почтаси“ давлат аксиядорлик жамиятига айлантирилди.1991-йили почта алоқаси ва матбуот тарқатиш корхоналари таркибидаги бўлимлар негизида почта алоқаси мустақил бирлашмаси хамда уларнинг вилоят ва туман бўлинмалари ташкил этилди. 1994-йил 12-февралда Ўзбекистон Республикаси Жаҳон почта уюшмасига аъзо бўлди[3].
Мамлакатимизда почта алоқаси, ахборот ва телекоммуникация тизимларини бошқаришни янада такомиллаштириш, бу тармоқларга бозор механизмларини жорий этиш ҳамда хорижий сармояларни жалб этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997-йил 23-июлдаги „Ахборот тизимлари соҳасини қайта ташкил этиш ва бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида“ги фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997-йил 31- июлдаги „Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида“ги қарорига мувофиқ, „Ўзбекистон почтаси“ давлат аксиядорлик компанияси ташкил этилди. Соҳа ривожи учун ҳал қилувчи аҳамият касб этган ана шу ҳужжатларга биноан, аксияларнинг 75 фози давлат мулки, 10 фоизи меҳнат жамоаси улуши сифатида, 15 фоизи эса эркин сотувга чиқарилиши белгиланган.
2000-йил 31-августда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан қабул қилинган „Почта алоқаси тўғрисида“ги қонун соҳада қонунчилик асосларини мустаҳкамлаш билан бирга, хизмат кўрсатиш турларини кенгайтириш ва самарадорлигини таъминлаш, почта хизматлари бозоридаги рақобатдошликни ошириш, почта алоқаси соҳасида мутахассислар тайёрлашни такомиллаштиришга қаратилган эди. Оъзбекистон Республикаси миллий инфратузилмасининг ажралмас қисми боълган ҳамда Оъзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004-йил 19-июлдаги „Почта алоқаси соҳасидаги фаолиятни такомиллаштириш тоъгърисида“ги 339-сон Қарори билан „Оъзбекистон почтаси“ аксиядорлик жамияти Миллий оператор этиб белгиланган, оъз фаолиятини юридик ва жисмоний шахсларни, давлат бошқарув органларининг почта алоқаси хизматларига боълган эҳтиёжлари қондириш орқали, республикамизда почта алоқаси ва ижтимоий таъминот соҳасида давлат сиёсатининг амалга оширилишига ҳисса қоъшиб келмоқда.
Почта алоқасининг миллий оператори зиммасига Оъзбекистон Республикасининг Умумжаҳон почта иттифоқи далолатномаларидан келиб чиқувчи мажбуриятларини бажариш ҳамда Республиканинг барча ҳудудларида аҳолига ижтимоий аҳамиятга эга боълган хизматларни белгиланган нархларда коърсатиш юклатилган.
1992-йили почта алоқаси корхоналари таъсисчилари йиғилишининг қарорига биноан „Ўзбекистон почтаси“ консерни ташкил этилди.
Шу даврда жамият ҳиссалари қуйидагича тақсимланди:
| Аксия эгаси | Улуш %да |
|---|---|
| Давлат | 31,51 |
| Юридик ва жисмоний шахслар | 68,49 |
| Жами | 100 |
2004-йилга келиб Ўзбекистонда почта хизматини янада такомиллаштириш мақсадида давлат аксиядорлик жамияти очиқ аксийдаролик жамиятига айлантирилди. Ҳозир давлат жамиятнинг 51% ҳиссасига эга ва 49% аксия эркин сотувда. 2006-йил маълумотига биноан почта 86 мамлакат билан почта алмашинувини амалга оширди. Шуларнинг асосий қисми Россия, Украина, АҚШ, Олмония, Исроил, Қозоғистон мамлакатларига тўғри келади.
Филиаллари
Почта қуйидаги 16 та филиали бошқармаларини бошқаради[4][5][6]:
- Қорақалпоқ филиали
- Андижон филиали
- Бухоро филиали
- Жиззах филиали
- Қашқадарё филиали
- Навоий филиали
- Наманган филиали
- Самарқанд филиали
- Сирдарё тармоғи
- Сурхондарё филиали
- Фарғона филиали
- Хоразм филиали
- Тошкент шаҳри филиали
- „Тошкент почтамти“ филиали
- „Халқаро почтамти“ филиали
- „Ўзбекистон маркаси“ ПА
Хизматлар турлари
Асосий хизматлар
Ёзма хат хабарлар:
– Почта карточкалари;
– Хат-хабар;
– Бандерол;
– Майда пакетлар.
Посилкалар.
Электрон пул оътказмалари.
Даврий нашрлар обунаси.
Гибрид почта хизмати – бу почта ташкилоти ҳамда корхона, ташкилот ва идоралар оъртасида шартнома асосида, телекоммуникация тизими ва почта хизматидан фойдаланган ҳолда амалга ошириладиган хизмат тури ҳисобланади.
Тезкор почта.
Курерлик.
Қоъшимча хизматлар:
Молиявий хизматлар:
– коммунал тоъловлар;
– мунис тоълов тизими орқали қабул қилинадиган тоъловлар – 60 дан ортиқ буюджет тоъловлари ва бошқалар;
– УЗИМЕИ кодларни роъйхатдан оътказиш;
– сугъурта полислари сотуви.
Товарлар сотуви.
Лойиҳалар амалга оширилгандан кейин киритиладиган янги хизматлар.
Электрон савдо майдончаси орқали коърсатиладиган хизматлар:
– Электрон савдо майдончаси орқали товарлар сотуви;
– Товарлар етказиб бериш;
Банк хизматлари – банк карталарини пул маблагълари билан тоълдириш, банк карталаридаги маблагъларни нақдлаштириш.
Давлат хизматлари – судланганлик ҳақида маълумотнома бериш, манзил-маълумот ахборотларини тақдим этиш, ФҲДЁ органлари томонидан архив ҳужжатларини бериш, фуқарони пенсия тизимида ҳисобга қоъйиш, фуқароларнинг руҳий касалликлар боъйича диспансер ҳисобида туриши ёки турмаслиги тоъгърисида маълумотнома бериш, фуқароларнинг наркология диспансери ҳисобида туриши ёки турмаслиги тоъгърисида маълумотнома бериш, болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш, электр-энергиясини ҳисобга олиш ускунасини ечиш, оърнатиш ва қиёслашга ариза бериш, истеъмолчиларнинг электр ҳисоблагичини алмаштириш, газни ҳисобга олиш ҳисоблагични ечиш қиёслашдан оътказиш ва оърнатишга ариза бериш, истеъмолчиларнинг газ ҳисоблагичини алмаштириш, ичимлик сувини ҳисобга олиш ускунасини ечиш, оърнатиш ва қиёслашга ариза бериш ва истеъмолчиларнинг ичимлик суви ҳисоблагичини алмаштириш.
Почта маркалари ва филателистик маҳсулотларнинг чакана савдоси.
Посилкаларни сақлаш.
Почта жўнатмаларини ўровлаб бериш.
Посилкаларни мато билан ўровлаб бериш.
Манзилларни ёзиб бериш ва турли хил бланкаларни тўлдириб бериш.
Абонемент қутиларини фойдаланишга бериш.
Жўнатувчи сўровига кўра посилкани қайта ўровлаб бериш.
Бандеролларни учун қутилар, посилкаларни учун қоплар савдоси.
Курерлик хизматлари:
Почта варақчаларни етказиб бериш;
Хатларни етказиб бериш;
Ички бандеролларни етказиб бериш;
Посилкаларни етказиб бериш;
махсус ўралган даврий нашрларни етказиб бериш.
Шартномавий хизматлар:
Даврий нашрларга обуна қабул қилиш;
Даврий нашрлар газета, журнал ва китобларнинг етказиш;
Телеграммаларни қабул қилиш ва етказиш;
Шаҳарлараро ва халқаро телефон сўзлашуви;
Даврий нашрлар чакана савдоси;
Товарлар чакана савдоси.
Почта индекслари
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг 2005-йил 28-октабрдаги 270-сон буйруғига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси почта алоқаси обектларининг янги почта индекслари амалга киритилди. Янги почта индексларининг киритилиши технологик жараёнларни кейинги такомиллаштириш йўли орқали тақдим этилаётган хизматлари сифатини анчагина оширади.
Почта алоқаси обектларининг почта индекси 6 рақамдан иборат бўлиб, Ўзбекистон Республикаси вилоятлари бўйича қуйидаги кўринишга эга:
1-2 рақамлар вилоят маркази ёки вилоят худудининг шартли кодини;
3-4 рақамлар туман маркази, туман ҳудуди ёки вилоятга бўйсунувчи шаҳарнинг шартли кодини;
5-6 рақамлар почта алоқаси бўлимининг шартли кодини англатади.
Масалан: 120216 индекси. 12—Сирдарё вилояти, 02—Боёвут тумани, 16—Усмонобод аҳоли пунктига хизмат кўрсатувчи почта алоқа бўлими.
Тошкент шаҳрининг почта индекси вилоятлардан фарқли равишда ўзига хос хусусиятга эга. Тошкент шаҳрининг почта индекси қуйидаги кўринишга эга:
1-3 – рақамлар Тошкент шаҳрининг шартли кодини;
4-6 – рақамлар Тошкент шаҳридаги почта алоқаси бўлимининг рақамини англатади.
Масалан: 100123 рақамли индекси. 100 –Тошкент шаҳри, 123 – почта алоқаси бўлими рақами.
Манбалар
- ↑ „ВНИМАНИЮ АКЦИОНЕРОВ ОАО «УЗБЕКИСТОН ПОЧТАСИ»“ (ру). почта.уз.[сайт ишламайди]
- ↑ „Вниманию Акционеров ОАО «Узбекистон Почтаси»“ (ру). почта.уз (2014-йил 9-июн). 2023-йил 8-июнда асл нусхадан архивланган.
- ↑ „Мембер Cоунтриэс: Узбекистан“. Универсал Постал Унион.
- ↑ „Пост оффиcес ин Узбекистан | ГолденПагес“ (эн). www.голденпагес.уз. Қаралди: 2024-йил 17-июн.
- ↑ „Пост оффиcе ин тҳе регион оф Ин Узбекистан“ (эн). Еллоw Пагес Узбекистан. Қаралди: 2024-йил 17-июн.
- ↑ „Бранчес“. www.почта.уз. 2022-йил 3-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 25-апрел.
Ҳаволалар
- Фаcебоок: ҳттпс://www.фаcебоок.cом/узпочта/
- Телеграм:@узпостуз
- УРЛ топилмади.