Uzatma
Узатма (машиналарда) – айланма ҳаракатни узлуксиз узатиш учун мўлжалланган механизм. Турли машиналарнинг юритмаларида У. ёрдамида тезлик оширилади ёки пасайтирилади; тезлик поғонали ёки поғонасиз тарзда ростлаб турилади; битта двигателдан бир неча механизм ҳаракатга келтирилади ва ҳоказо. Асосий кўрсаткичлари: узатиш моменти, бурчак тезлиги, узатиш сони, узатиш нисбати, фойдали иш коэффициента (ф.и.к.). У.нинг механик, гидравлик ва электр турлари бор. Механик У. деталларнинг илашиш (ёки тишлашиш) хоссасига (мас, тишли У., занжирли У., червякли У.) ҳамда ишқаланиш хоссасига (мас, тасмали У., фриксион У.) асосланган. Бундай У.лар станоклар, автомобиллар, тракторларнинг тезликлар қутилари ва вариаторларида қўлланади. Гидравлик ва электр У.лар катта қувватларни узатишга имкон беради. Улар машинасозликнинг турли соҳаларида, айниқса, оғир транспорт машиналарининг юритмаларида қўлланади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |