Uzbekistan GTL
Узбекистан ГТЛ — Ўзбекистон жанубида жойлашган йирик газ саноати корхоналаридан бири. „Ўзбекнефтгаз“ акционерлик компанияси таркибига кирувчи маъсулияти чекланган жамият. Қашқадарё вилоятининг Нишон туманидаги Нишон МФЙ, Нишон-Оқ олтин кўчасида жойлашган.
|
| |
| Саноат | Нефт ва газ |
|---|---|
| Шиори | Биз тоза энергия яратамиз |
| Ишга тушган санаси | 2021-йил 25-декабр |
| Жойлашуви |
|
| Директори | Баҳодиров Алишер Шукуралиевич |
| Вебсайти | узгтл.cом |
Тарихи
2009-йил Лойиҳа доирасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг биринчи Фармони қабул қилинди ва „Узбекистан ГТЛ“ МCҲЖ корхонаси ташкил этилди. 2012-йил 23-июл куни Завод қурилиши учун пойдевор қўйилди ва лойиҳанинг „Олтин Йўл ГТЛ“ савдо белгиси тақдимоти бўлиб ўтди. 2014-йилга келиб Қашқадарё вилоятида заводнинг қурилиш майдонини тайёрлаш ишлари бошлаб юборилди. 2018-йил 27-август биринчи Фишер-Тропш реакторининг пастки қисми заводнинг технологик зонасида пойдеворга ўрнатилади. 2020-йил январ-июл ойларида Қурилиш-монтаж ишларининг фаол босқичи бошланди. Март ойида ГТЛ заводининг темир йўл инфратузилма об’эктлари қурилиши бошланди. Декабр ойида заводнинг марказий бошқариш панели ва асбобсозлик ва бошқариш тизими учун сиқилган ҳаво ишлаб чиқариш қурилмаси ишга туширилди[1].
2021-йилнинг 25-декабр куни Қашқадарё вилоятига ташриф буюрган Ўзбекистон Республикаси Президенти „Узбекистан ГТЛ“ заводининг очилиш маросимида бўлди[2].
2022-йил 23-сентябр куни АҚШда нефт-газ ва кимё саноати соҳаси бўйича бўлиб ўтган танловида „2022 Платц Глобал Энергй Аwардс“ мукофотига сазовор бўлди[3].
Умумий маълумотлар
Заводнинг умумий майдони 135 гектар майдонни эгаллаб, заводда тўрт турдаги ёқилғилар ишлаб чиқарилади (авиакеросин, сиқилган газ, дизел, нафта). „Узбекистан ГТЛ“ дунёдаги энг йирик 5 та заводлардан бири ҳисобланади (қолган 4 таси Қатар, Нигерия, ЖАР ва Малайзияда барпо этилган).
Ҳамкорлик
Лойиҳа доирасида Сасол, Петронас ва „Ўзбекнефтгаз“ компаниялари билан ҳамкорлик қилинмоқда[4][5][6]. Ҳар бир шерик қўшма корхонада тенг улушга эга бўлади[5].
ГТЛ стипендия дастури
„Узбекистан ГТЛ“ компанияси ҳар йили бакалавриат ва магистратура талабалари учун стипендия танловини эълон қилиб келмоқда. „ГТЛ стипендиялар дастури“ танловида Олий таълим муассасаларнинг техника йўналишида таҳсил олаётган 3−4 босқич бакалавр, 1−2 босқич магистратура талабалари қатнашишлари мумкин[7].
Манбалар
- ↑ „Узбекистан ГТЛ тарихи“.
- ↑ „“Узбекистан ГТЛ” заводи ишга туширилди, яна бир корхонага тамал тоши қўйилди“.
- ↑ „Ўзбекнефтгаз»: «Узбекистан ГТЛ» заводи дунёнинг энг нуфузли «С&П Глобал Энергй Аwардс» мукофоти ғолиби бўлди“.
- ↑ „Сасол сигнс Узбекистан ГТЛ паcт“. НҲСТ Медиа Гроуп (2009-йил 15-июл). Қаралди: 2009-йил 18-июл.
- ↑ 5,0 5,1 Изунду, Ученна (2009-07-17). "Сасол то эстаблиш ГТЛ плант ин Узбекистан". Оил & Гас Жоурнал (ПеннWелл Cорпоратион) 107. ҳттпс://www.огж.cом/рефининг-проcессинг/гас-проcессинг/артиcле/17277784/сасол-то-эстаблиш-гтл-плант-ин-узбекистан. Қаралди: 2009-07-18.
- ↑ „“Сасол” компанияси “Узбекистан ГТЛ” заводи учун янги авлод катализаторларини етказиб беради“.
- ↑ „Узбекистан ГТЛ талабалар учун стипендия танловини э’лон қилди“.