Узилма — тектоник ҳаракатлар натижасида тоф жинслари блокларининг бирбирига нисбатан тик ёки қия юзада узилиб силжиши. У.да осма ёнидаги тоғ жинслари узилиб пастга силжийди, остки ён бағир жинслари эса тепага кўтарилади. У. кўпинча магманинг ер юзасига чиқиши ҳамда вулканлар жараёни натижасида пайдо бўлиши ҳамда уларнинг физик ва механик хоссалари тектоник жараёнларда У.ларни ҳосил бўлишини тақозо қилади. У. аксари, грабен ва горстларни вужудга келтиради. У. амплитудаси рифтларда бир неча км га етади. Улар Ер пўстининг турли структуравий зоналарида (қуруклик ва океанлар) учрайди.