УЗИНФОCОМ — Ўзбекистон Республикасида давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича Ягона Интегратор. 2002-йилда ташкил топган. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги таркибига киради[1].

„Давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор УЗИНФОCОМ“ МЧЖ

Логотип
Тури МЧЖ
Хизматлари ИТ хизматлар
Қачон асос солинган 2002
Жойлашуви OʻzbekistonЎзбекистон, Тошкент. А.Навоий, 28б
Президенти Шавкат Мирзиёев
Директори Эмил Гимранов
Ишчилар сони >1000
Вебсайти ҳттпс://узинфоcом.уз/

Тарихи

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002-йил 30-майдаги ПФ-3080-сон Фармони[2] билан Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги (ЎзААА) ҳузурида „УЗИНФОCОМ“ Компютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ва жорий этиш маркази давлат унитар корхонаси ташкил этилди. УЗИНФОCОМ томонидан барча давлат органларига компютер техникалари, тармоқлар ҳамда ахборот хавфсизлиги бўйича хизматлар кўрсатилди.

„УЗИНФОCОМ“ маркази давлат унитар корхонаси 2017-йил 29-августда „Давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратор УЗИНФОCОМ“[3] га айлантирилди ҳамда давлат-хусусий шериклик лойиҳаларида ишлаш учун Мас’улияти чекланган жамият сифатида қайта рўйхатдан ўтказилди.

2022-йил апрел ойида Урганч шаҳрида УЗИНФОCОМнинг Хоразм вилояти бўйича ҳудудий бўлими очилди.

2022-йил май ойида Фарғона шаҳрида УЗИНФОCОМнинг Фарғона вилояти бўйича ҳудудий бўлими очилди.

Бошқарув

  • 2002—2005-йиллар — Хаджаэв Алишер Джурақулович
  • 2005—2013-йиллар — Раҳимов Джалолатдин Камилжанович
  • 2013—2015-йиллар — Джураев Иброхим Джураевич[4]
  • 2015—2016-йиллар — Саидалиев Ғайратхўжа Гафархўжаевич[5]
  • 2016—2017-йиллар — Исаев Хусан Нуруллаевич[6]
  • 2017-йил — Мухитдинов Азиз Ҳакимович (вақтинча директор вазифасини бажарувчи)[7]
  • 2018-йил — Тагалиев Улуғбек Абдунабиевич (вақтинча директор вазифасини бажарувчи)[8]
  • 2018-йил — Угай Александр Федорович
  • 2018-йил — Пўлатов Фаррух Жахонгирович
  • 2018—2019-йиллар — Раҳимов Джалолатдин Камилжанович[9]
  • 2019-йил 5-июл — ҳозирги кун - Гимранов Эмил Илдарович[10]

Фаолият

Республикамиздаги асосий ташкилотларнинг илк веб-сайтлари УЗИНФОCОМ мутахассислари томонидан ёзилган.

2009-йилда УЗИНФОCОМ мамлакатдаги биринчи маълумотларни қайта ишлаш маркази (ДПC) оператори бўлди (дc.уз).

Шунингдек, УЗИНФОCОМ Ўзбекистон Республикаси „Электрон ҳукумат“ тизимининг Ма’лумотларни қайта ишлаш марказининг техник оператори бўлиб, „мй.гов.уз“ интерактив давлат хизматлари Ягона портали (ЙПХИС), Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси (пм.гов.уз), менингфикрим.уз жамоатчилик фикри портали фаолиятини та’минлайди.

2017-йил 29-августда УЗИНФОCОМ давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интеграторга[11] айлантирилди ҳамда давлат-хусусий шериклик лойиҳаларида ишлаш учун мас’улияти чекланган жамият сифатида қайта рўйхатдан ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 18-майдаги ПҚ-4321-сон қарори[12] билан УЗИНФОCОМ нинг давлат улуши УМС компаниясига ўтказилди.

Лойиҳалар

2022-йилда УЗИНФОCОМ жамоаси Линух ядроси асосида Хинух операцион тизимини ишлаб чиқишни бошлади[13].

Халқаро ҳамкорлик

2002-йил 18-октябрда УЗИНФОCОМ ИCАНН билан шартнома имзолади ва .УЗ[14] ТЛД маъмури бўлди.

2022-йил июн ойида Қирғизистоннинг СЕ Инфоcом компанияси билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди[15][16].

Манбалар

  1. ↑ Тизимдаги ташкилотлар[сайт ишламайди]
  2. ↑ „ПФ-3080-сон. 30.05.2002. КОМПЙУТЕРЛАСҲТИРИСҲНИ ЙАНАДА РИВОЖЛАНТИРИСҲ ВА АХБОРОТ-КОММУНИКАТСИЙА ТЕХНОЛОГИЙАЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИСҲ ТЎҒРИСИДА“. лех.уз. 30-август 2022-йилда асл нусхадан архивланган.
  3. ↑ „ПҚ-4321-сон 18.05.2019. РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЙОТ ВА “ЭЛЕКТРОН ҲУКУМАТ” ТИЗИМИ ИНФРАТУЗИЛМАЛАРИНИ ЙАНАДА ТАКОМИЛЛАСҲТИРИСҲ CҲОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА“. лех.уз. 2022-йил 30-августда асл нусхадан архивланган.
  4. ↑ „Джураев Иброхим Джураевич“. 2022-йил 31-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 31-август.
  5. ↑ Гайратходжа Сайдалиев утвержден на должность директора Центра УЗИНФОCОМ
  6. ↑ Центр УЗИНФОCОМ возглавил Хусан Исаев[сайт ишламайди]
  7. ↑ В Центре УЗИНФОCОМ сменилось руководство[сайт ишламайди]
  8. ↑ У центра Узинфоcом новый директор[сайт ишламайди]
  9. ↑ Джалолатдин Рахимов возглавил УЗИНФОCОМ[сайт ишламайди]
  10. ↑ „Назначен генеральный директор УЗИНФОCОМ“. 2022-йил 31-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 31-август.
  11. ↑ ПП-4321-сон 18.05.2019. О мерах по дальнейшему совершенствованию инфраструктуры цифровой экономики и системы «Электронное правительство»
  12. ↑ О мерах по дальнейшему совершенствованию инфраструктуры цифровой экономики и системы «Электронное правительство»
  13. ↑ „УЗИНФОCОМ жамоасидан янги ХИНУХ дастурий та’минотни тарқатиш шакли операцион тизимининг чиқарилиши - ccТЛД.уз“ (ўзбекча). ccтлд.уз. Қаралди: 30-август 2022-йил.
  14. ↑ ИCАНН. „ccТЛД Спонсоршип Агреэмент (.уз)“ (инглизча). 2021-йил 12-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 18-май.
  15. ↑ Татьяна КУДРЯВЦЕВА. „ИТ-госкомпании Кыргызстана и Узбекистана заключили меморандум о сотрудничестве -“ (ру-РУ). 24.кг (20-июн 2022-йил). Қаралди: 6-июл 2022-йил.
  16. ↑ Экономика, Политика, Общество, Президент, Парламент, Кабмин. „ИТ-госкомпании Кыргызстана и Узбекистана заключили меморандум о сотрудничестве“ (русча). Новости Кыргызстана - КНИА «Кабар». Қаралди: 6-июл 2022-йил.

Ҳаволалар