Узлат (араб. — чекиниш; кишилардан четлашиш; узлат этиш — ёлғизликни ихтиёр қилиш) — холи жой; танҳолик; ҳеч нимага боғланмаслик; дунёнинг хилма-хил ғавголаридан фориғлик. Муҳаммад (сав)нинг Ҳиро тоғида ўтказган У.даги ҳаёти суфийлар учун ибрат ва намуна бўлган. Тасаввуфда У. дейилганда шайх, пир, муршид раҳнамолигида ва унинг кўрсатмаларига биноан, муриднинг махсус бир гўшада беркиниб, ибодат ва зикр орқали Аллоҳ билан зоҳиран алоқа боғлаши тушунилади. Камида 40 кун давом қиладиган бу жараёнга "чилла ўтириш" дейилган. Тасаввуфда ҳаётни батамом хилватда ўтказиш шартлиги зинҳор тарғиб этилмаган. Тасаввуфга кўра, У. ҳаётдан қочиш, кундалик турмушдан ажралиб яшаш, одамлардан безиш эмас, балки маълум муддат руҳий камолотга эришиб, яна фаолиятни давом эттиришдир.

Узлатда бо`линган давр узлат даври дейилади. Бу даврда, вақтни ҳис қилмай қо`йилади. Бу даврдан оқилона фойдаланиб, фақатилм - фан билан о`тказиш керак. Узлатга кириган одамдан ко`п нарсани умид қилиш мумкин ! ! ! Узлатдаги одам янгидан янгиликлар, янги назариялар яратиши мумкин...