Узрепорт ТВ — Ўзбекистондаги нодавлат информацион телеканал[1]. 2014-йилнинг 28-апрел куни Ўзбекистон ҳудудида эфирга узатилиши бошланган[2]. Ушбу телеканал 1999-йилда ташкил этилган «УзРепорт» информацион агентлигига қарашли ҳисобланади. Дунёнинг 100дан ортиқ давлатида номойиш қилинади[манба керак]. Телеканални телевизорга уланган рақамли ТВ-тюнери, интернет, шунингдек Андроидли планшет ва смартфонлар орқали томоша қилиш мумкин.

УзРепорт ТВ
Файл:Узрепорт ТВ лого.жпг
Мамлакат Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Намойиш вақти куну-тун
Намойиш ҳудуди Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Тил(лар)и Ўзбек тили
Рус тили
Инглиз тили
Бошқарув маркази Тошкент шаҳри, Бухоро кўчаси, 26-уй
Мазмуни ахборот-маърифий
Эфирга чиққан 28-апрел 2014
ОАВ гувоҳномаси № 0605
Лицензия № 0004217
Сайт узрепорт.неwс

Телеканал ўзбек тилидан ташқари, рус ва инглиз тилини ҳам ишлатади. Ушбу телеканалда ҳар соатда янгиланиб турадиган сиёсий, маданий, иқтисодий, ижтимоий ва спорт янгиликлари узатилади. Шунингдек телеканал эфирида аналитик кўрсатувлар, ҳар хил соҳалар ҳақидаги кўрсатувлар, интервюлар ва бошқа маълумотлар етказилади[3].

2017-йилда ўзининг янги телеканали Футбол ТВ телеканалини ишга туширди.[манба керак]

2018-йил 15-апрелда ФИФА Жаҳон чемпионати 2018 трансляция ҳуқуқини қўлга киритди[4].

Манбалар

  1. ↑ В Узбекистане запущен телеканал Узрепорт ТВ - Новости Узбекистана - УзРепорт.уз, 2017-08-21да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2015-05-04
  2. ↑ Узрепорт ТВ — телепроект ИА Узрепорт.уз запущен в Узбекистане / Реклама в Узбекистане, рекламные агентства в Ташкенте, 2015-02-02да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2015-05-04
  3. ↑ Негосударственный телеканал "Узрепорт ТВ" все более уверенно заявляет о себе - Култура.уз
  4. ↑ УЗРЕПОРТ телеканали жаҳон чемпионатини трансляция

Ҳаволалар