Uzuk
Узук бармоқ атрофига тақиладиган заргарлик буюмидир. Аксар ҳолларда ҳалқа шаклида бўлади. Одатда нодир металлардан ясалади, бироқ ёғоч, шиша, фил суяги, қимматбаҳо тошлардан ҳам тайёрланган бўлиши мумкин.
Узук — қўл бармоғига тақиладиган заргарлик буюми; олтин, кумуш, мис ва бошқа металлардан турли катталик ва оғирликда ҳалқа шаклида ясалади. Кўзли У. (кўзи гавҳар, ёқут, дур ва бошқа узуклар. қимматбаҳо тошлар ва шишадан), кўзсиз У. (нақшли ва нақшсиз), никоҳ У. (одатда, никоҳдан сўнг тақилади), муҳр У. (кўзи ўрнида муҳр ўрнатилган) ва бошқа хиллари бор. Қуйма ва суқма усулида ишланадиган У. юзасига жило берилади. Ҳозир махсус заргарлик корхоналарида ҳам тайёрланади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |