Узумлар
Оқ узум

Узум токнинг ғужумлардан иборат мевасидир. Ботаник жиҳатдан резавор мева ҳисобланади.

Узумни вино, мураббо, узум шарбати, желе, узум уруғи экстракти, сирка ва узум уруғи ёғи кабиларни тайёрлашда ишлатиш ёки қуритиб, майиз ҳосил қилиш мумкин. Узум ноклимактерик турдаги мева ҳисобланади.

Хом узум таркибида 81% сув, 18% углеводлар, 1% протеин ва оз миқдорда ёғ бўлади.

ок – узумдошлар оиласига мансуб кўп йиллик дарахцимон лианалар туркуми, ер сайёрасида энг кенг тарқалган мева экинларидан бири. Франсия, АҚСҲ, Испания, Италияда миллионлаб гектар майдонларда, асосан, винобоп навлари етиштирилади.[1]

Ток иссиқсевар, ёруғсевар, совуққа чидамли, асосан, вегетатив йўл билан кўпайтирилади, кўчатлари қаламчалардан, пайванд қилиш орқали, селексия мақсадида уруғларидан ўстирилади, 2-3 йилда ҳосилга киради.

Ток аслида ер танламайди, аммо қумоқ тупроқли, суғориладиган, унумдор ерларда яхши ўсади. 30-300 йил яшайди. Ўртача ҳосилдорлиги 70-600 с/га.

2013-2015-йиллар давомида Паркент, Бўстонлиқ, Янгийўл, Зангиота, Самарқанд, Жомбой, Асака туманлари мева-узум етиштиришга ихтисослаштирилди, янги токзорлар барпо этилди.

Айни пайтда мамлакатимизнинг деярли барча ҳудудларида (навига қараб) узумнинг 50 нави етиштирилади.

Бугунги кунда юртимизда етиштирилаётган узум маҳсулоти Афғонистон, Белорус Республикаси, Германия, Қозоғистон, Қирғизистон, Латвия, Литва, Монголия, БАА, Полша, Россия, Украина каби мамлакатларга экспорт қилинмоқда.

Хо'раки узум навлари

АНДИЖАНСКИЙ CҲЕРНИЙ нави

Меваси ўртапишар, хўраки-майизбоп нав, совуққа кам чидамли, новдалари ҳосил олиш учун 12-15 кўзгача кесилади.

Узум боғи катта, сийрак, силиндрсимон, ғужуми йирик, узунчоқ, конуссимон, ранги қора, қувроқ, зич тартибда жойлашган.

Бир бошининг вазни – 212 г.

Қаерда яратилган: Маҳаллий нав.

1959-йил Давлат реестрига киритилган.

Мамлакатимиз ҳудудида Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида экиш учун тавсия қилинади.

Юқори сифатли, истеъмол ва қайта ишлаш учун мўлжалланган.

Эрта-ўртапишар нав, касалликларга бардошли. Тупи ўртача, узум шингили йирик, ўртача вазни – 350-400 г.

Шингили силиндрсимон шаклда, ранги пушти, йирик ҳамда эти қаттиқ, карсиллаш хусусиятига эга. Меваси июл ойининг 20 – кунида тўлиқ пишиб, етилади. Ҳосилдорлиги гектаридан 200-250 с/га ни ташкил этади.

Қаерда яратилган: Академик М.Мирзаев номли боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институтининг Самарқанд илмий-тажриба стансияси.

Муаллифлар: К.В. Смирнов, Г.В. Огиенко, А.Ф. Герасимова.

2006-йил Давлат реестрига киритилган.

Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида экиш учун тавсия қилинган.

Бу навнинг тупи баланд бўлиб, меваси ўртапишар, узум шингили майда, тухумсимон, ранги сарғиш яшилдан то сариққача, майда қора нуқталари бор. Нав уруғсиз бўлиб, қуритиш учун ишлатилади. Узум шингилининг ўртача вазни – 153 г.

Ҳосилдорлиги – 259 с/га, энг юқори ҳосилдорлиги – 300,8 с/га ни ташкил этади.

Қаерда яратилган: Ўрта Осиё.

1959-йил Давлат реестрига киритилган.

Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида экиш учун тавсия қилинган.

Галерея

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ Узум, Мелике; Линдаҳл, Кристен; Узум, Бабурҳан; Язан, Бедреттин; Акаёглу, Седат (2024-11-12). „Эпистемиc модалитй анд эвидентиалитй ин виртуал интерcултурал эхчангес бетwеэн Туркиш анд Техан усерс оф Энглиш“. Wорлд Энглишес. дои:10.1111/wенг.12712. ИССН 0883-2919.

Ўқиш учун

  • Cреасй, Г. Л. анд Л. Л. Cреасй (2009). Грапес (Cроп Продуcтион Сcиэнcе ин Ҳортиcултуре). CАБИ. ИСБН 978-1-84593-401-9.

Ҳаволалар