Uzum Market
Узум Маркет – Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган энг катта маркетплейслардан бири[3]. Узум экотизимининг бир қисми.
|
| |
| Тури | Масъулияти чекланган жамият |
|---|---|
| Қачон асос солинган | 1-декабр, 2022-йил |
| Жойлашуви | Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Конституция МФЙ, Бешчинор кўчаси, 2-уй |
| Раҳбарият |
• Илшат Хаметов — Бош директор[1] • Акмал Раҳимов — Директор ўринбосари[2] |
| Маҳсулот(лар)и | Электроника, аксессуар, маиший техника, кийим-кечак, поябзал, озиқ-овқат, уй ва ҳовли учун керакли бўлган маҳсулотлар |
| Вебсайти | узум.уз |
Маркетплейс иловаси 2023-йил давомида 13,5 миллиондан ортиқ юклаб олиниб, Телеграм ва Инстаграм тармоқлари иловаларидан кейинги энг кўп юклаб олинган учинчи илова бўлди[4].
Ҳозирги вақтда Узум Маркетнинг Ўзбекистон электрон тижорат бозоридаги улуши 70 фоиздан ортиқ, энг яқин рақобатчиси эса ундан 11 марта ортда қолмоқда[5].
Узум Маркетдаги буюртмалар сони 2024-йилда 2023-йилдагига қараганда 3 бараварга ошди. Тарқатиш пунктлари сони эса 2 баравар кўпайиб, 139 тага етди. Узум Маркет маркетплейсида буюртмаларининг 55 фоизидан ортиғи муддатли тўловга олинади[6].
РГCА тадқиқотларига кўра, Узум Маркет Телеграм, Инстаграм ва ОЛХдан ўтиб мамлакатдаги энг машҳур онлайн харид қилиш иловаси бўлиб қолмоқда. Миллий маркетплейс иловаси йил давомида 13,5 миллион мартадан кўпроқ юклаб олинган, Дата.аи таҳлилий сервиси маълумотларига кўра[7].
Бугунги кунда Узум Маркетда ўз товарларини мамлакат бўйлаб 6 500 дан ортиқ тадбиркор ва компаниялар сотмоқда, Узум Маркет миллий маркетплейси географияси 72 та аҳоли пунктини қамраб олган. Келгуси йилда 10 мингдан ортиқ аҳолиси бўлган Ўзбекистоннинг барча аҳоли пунктларида миллий маркетплейснинг 1000 дан ортиқ буюртма тарқатиш пунктлари фаолият юритади[8].
Тарихи
Узум Маркет масъулияти чекланган жамияти 2022-йилнинг 1-декабрида давлат рўйхатидан ўтган ҳамда 5-декабр санасида тасдиқланган[9].
Манбалар
- ↑ „Итоги: как развивался рынок электронной коммерции и что с ним будет в 2024 году“. www.спот.уз. Қаралди: 3-октабр 2024-йил.
- ↑ „“Узум” ОНА хайрия фондининг лойиҳаларини қўллаб-қувватлайди“. ҳттпс://узум.cом. Узум. Қаралди: 2024-йил 20-октябр.
- ↑ „"УЗУМ МАРКЕТ" мас`улияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхона“. www.оргинфо.уз. Қаралди: 3-октабр 2024-йил.
- ↑ „Гроздья монет: как Узум стал первым «единорогом» в Узбекистане“. ҳттпс://www.форбес.ру. Форбес. Қаралди: 2024-йил 30-май.
- ↑ „Узбекский «единорог» по казанской лицензии: Узум оценили в 12,1 миллиарда“. ҳттпс://www.бусинесс-газета.ру. бусинесс-газета.ру. Қаралди: 2024-йил 30-май.
- ↑ „Узум экотизими биринчи ярим йиллик натижаларини сарҳисоб қилди“. ҳттпс://узум.cом. Узум. Қаралди: 2024-йил 20-октябр.
- ↑ „Узум Маркет иловаси миллий сервислар орасида юклаб олишлар сони бўйича етакчига айланди“. ҳттпс://узум.cом. Узум. Қаралди: 2024-йил 20-октябр.
- ↑ „Дақиқада 90 та: бутунжаҳон шоппинг кунида ўзбекистонликлар 130 мингдан ортиқ онлайн буюртма беришди“. ҳттпс://узум.cом. Узум. Қаралди: 2024-йил 20-октябр.
- ↑ „ООО «УЗУМ МАРКЕТ»“. www.э-тижорат.уз. Қаралди: 4-октябр 2024-йил.