Uzumchilik



Узумчилик — 1) боғдорчиликнинг ток ўстириш ва узум етиштириш билан шуғулланадиган тармоғи. Узумчилик аҳолини янги узум, майиз бн, виночилик, консерва саноатларини хом ашё билан таъминлайди. Узумчиликнинг 4 та асосий йўналиши: хўраки узум етиштириш, майиз қуритиш, техник мақсадларда узум етиштириш (консерва маҳсулотлари, шарбатлар, консентратлар тайёрлаш), виночилик (хом ашё тайёрлаш) соҳалари мавжуд.
Узумчилик боғдорчиликнинг энг кўҳна тармоқларидан бири бўлиб, ҳозирги даврда ҳам кўпгина мамлакатларнинг халқ хўжалигида салмоқли ўринни эгаллайди. Жаҳонда 84 мамлакатда узум етиштирилади. Токзорлар майдони бўйича энг олдинги ўринларда Испания (1 млн. 200 минг га), Италия (871 минг га), Франсия (870 минг га), Туркия (560 минг га), Португалия (252 минг га), АҚСҲ (Калифорния штати, 357 минг га), Руминия (250 минг га), Эрон (260 минг га), Хитой (243 минг га), МДҲ мамлакатлари ичида Молдова (154 минг га) туради. Жаҳон бўйича токзорлар майдони 7,4 млн.га, ўртача ҳосилдорлик 81,7 с/га. 1999-йилда 60,7 млн. т дан кўгтроқ узум етиштирилди, 29,9 млн. т вино, 1,3 млн. т майиз тайёрланди. Энг кўп майиз АҚСҲ, Эрон, Туркияда тайёрланди.
Ўрта Осиё, хусусан, Ўзбекистонда Узумчилик узоқ тарихга эга. Мил. ав. ИВ асрларда ҳам ток экилгани маълум. Узоқ йиллар давомида Ўрта Осиё халқ селексиясида жуда қимматли хўжалик белгиларига эга бўлган юзлаб навлар яратилган. Ўрта Осиёнинг деярли барча деҳқонлик минтақаларида, айниқса, Фарғона ва Зарафшон водийларида, Тошкент, Хоразм, Қашқадарё воҳаларида кўп экилган. Лекин мўғуллар истилоси даврида богдорчилик таназзулга юз тутган. Узумчилик фақат ХВ асрга келиб қайта ривожлана бошлади. Ўзбекистонда Узумчиликнинг ривожланишида Россия боғдорчилик жамиятининг Туркистон бўлими муҳим рол ўйнади. Бўлим узумнинг маҳаллий шароитга мое келадиган энг яхши навларини ўрганиб тавсия этиш, тегишли навларни бошқа минтақалар (Қрим, Молдова, Закавказе)дан олиб келиш ишларини ташкил қилди. Кейинчалик шу бўлим асосида Туркистон узумчилик ва виночилик қўмитаси ташкил этилди. Қўмита узумчилик ва виночиликни_ илмий асосда ривожлантириш (касалликларга, зараркунандаларга қарши кураш), унинг агротехника усулларини ишлаб чиқиш билан шугулланди.
ХХ аср бошларида Ўзбекистон ҳудудида 30,6 минг га токзор бор эди. 20-йилларнинг 2ярмидан ихтисослаштирилган боғдорчилик ва узумчилик давлат хўжаликлари ташкил этила бошлади, тог ва тоғ этаклари минтакаларида ҳам бу тармоққа жиддий эътибор бериладиган бўлди. 50-йиллар охири — 60-йиллардан 2500—3000 га бог ва токзорларга эга бўлган агрокомбинатлар ташкил этилди.
Узумчилик соҳасидаги илмий тадқиқот ва амалиёт ишлари 1948-йилда ташкил этилган ҳозирги Боғдорчшшк, узумчилик ва виночилик институтида олиб борилди ва Узумчиликнинг назарий ва амалий масалалари, кишмиш навларининг ҳосилдорлиги ҳамда ғужум кўриниши сифатини оширишда ўстирувчи моддалар таъсири (мас, гиббереллин) ўрганилди, тог ва тоғ олди шағалли ерларда, Мирзачўл ва Фарғона водийсида узумзорлар барпо қилиш услуби ишлаб чиқилди. Инт.нинг Самарқанд филиалида 100 га майдонда узумнинг 105 нави ўстириладиган тажриба майдони ташкил қилинди, Ўзбекистонда экиладиган токларнинг ботаник коллексияси яратилди.
Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий тадқиқот институтида ҳамда унинг вилоятлардаги филиалларида, Бутуниттифоқ ўсимликшунослик институти Ўрта Осиё филиалида узумнинг Ўзбекистон мускати, Ғалаба, Октябр, ВИР1, Хишров кишмиши, Самарқанд кишмиши, Жўраузум, Тарное, Ризамат ва ўнлаб навлари яратилди. Бу ишларда академик М. Мирзаев, А. М. Негрул, М. С. Журавел, А. В. Рибаков, В. И. Горбач, Ю. М. Жавакянс ва бошқа узумшунос олимларнинг, Р. Мусамуҳамедов каби халқ селексионерларининг ҳиссаси катта бўлди.
Ҳозирги Ўзбекистон Узумчиликда 120 минг га токзор мавжуд. Унинг 70% дан кўпроғи Самарқанд, Паяриқ, иштихон, Қўшработ,Сурхондарё, Тошкент, Хоразм, Бухоро вилоятларида жойлашган. Ҳосил берадиганлари 98,8 минг га, ўртача ҳосилдорлиги 63,1 с/г (2003). Республикада Узумчилик майдонларини кенгайтириш, ҳосилдорлигини ошириш, жаҳон бозори талабларига мое махсулотлар етиштиришга эътибор берилмокда. Узумчилик йўналишида жуда кўп фермер хўжаликлари фаолият кўрсатади. Бу йўналишда "Ўзмевасабзавотузумсаноат" холдинг компанияси, "Мевасабзавот" уюшмаси каби соҳа ташкилотлари катта ишларни амалга оширмокдалар.
2) Токнинг биологик хусусиятлари ва ўстириш усулларини ўрганадиган фан (ўсимликшуносликнинг бўлими).
Тошкент вилояти. Паркент туманидаги Заркент ширкат хўжалиги узумзорлари. Умумий ва хусусий Узумчилик ка бўлинади. Умумий Узумчилик — ток биологияси, экологияси, агротехникасини ўрганади; хусусий Узумчилик — турли тупроқиклим шароитида, и.ч. йўналишига қараб, ток агротехникасини ишлаб чиқади; ампелография, ток селексияси бўлимларидан иборат.
Яна қаранг
Адабиёт
- Рибаков А. А., Горбач В. И. ваб., Ўзбекистон узумчилиги, Т., 1969; Джавакянс Ю. М., Горбач В. И., Виноград Узбекистана, Т., 2001.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |