Uzun
Бу мақолада манбалар <реф></реф> тегларига олинмаган ёки умуман кўрсатилмаган. |
Узун | |
|---|---|
| шаҳар | |
| 38°22′01″Н 68°00′23″Э / 38.36694°Н 68.00639°Э | |
| Мамлакат | Ўзбекистон |
| вилоят | Сурхондарё вилояти |
| туман | Узун тумани |
| Аҳолиси | 12 810 |
| Вақт минтақаси | УТC+5 |
|
| |
Узун — Ўзбекистон Республикаси Сурхондарё вилояти Узун туманидаги қишлоқ, туман маркази. Темир йўл стансияси. Қишлоқ 1920-йилгача Култепа деб аталган. Вилоят маркази (Термиз)дан 192 км. Ўртасидан Обизаранг дарёси кесиб ўтган. Аҳолиси 12 минг киши (2004). Обизаранг ва Қорасув дарёларидан сув олади.
Узун туманида ҳокимияти биноси, темир йўл вокзали, автостансия, пахта тозалаш, темир-бетон буюмлари, ихтисослаштирилган тажриба заводлари, "УзунКомрон" қўшма корхонаси, деҳқон бозори, меҳмонхона, савдо, маданий ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари бор. 3 умумий таълим мактаби, мусиқа мактаби, иқтидорли болалар интернат мактаби, 2 касб-ҳунар коллежи (қишлоқ хўжалиги ва маиший хизмат кўрсатиш), кутубхона, касалхона, марказий дорихона ишлаб турибди.
"Хотира ва қадрлаш" боғи, "Турон" стадиони, теннис корти мавжуд. Узундан Термиз, Денов ва бошқа шаҳарларга автобуслар қатнайди.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |