Uzun Hoji
Салталик Узун Ҳожи ёки Узун-Хайр-Ҳожихон(арабча: حاخ اذن خير, Салта, Шимолий Кавказ имомати-1920-йил, 30-март, Ведено, Шимолий Кавказ амирлиги) — Шимолий Кавказнинг диний, ҳарбий ва сиёсий арбоби. Шимолий Кавказ амирлиги амири. Нақшбандия тариқати шайхи. Тог ' Республикаси парламенти а'зоси.
Собиқ Россия империясидаги 1917-1922-йиллардаги фуқаролар урушининг фаол иштирокчиси, ҳарбий тартибсизликлар даврида теократик давлат - Шимолий Кавказ амирлигини қурди, бу 1920-йилда Узун Ҳожи вафотигача 7 ой яшади.
Инқилобдан олдин
Дастлабки йиллар
1848-йилда Салтанинг Авар қишлоғида деҳқон оиласида туғилган [1] . 7 ёшиданоқ Доғистоннинг машҳур уламоларидан [2] таҳсил ола бошлади. У суғратллик шайх Абдураҳмон ҳожининг муриди эди. Узун Хожи ундан шайхлик фотиҳасини [3] олади, у ерда 11 йил таҳсил олгач диний илмини чуқурлаштириш учун Усмонлилар империясига [4] жўнаб кетади. Иқтидорли талаба сифатида танилган. Кўп марта ҳаж қилган [3] .
Сургунлар

Обрўли диний арбобга айланган Узун Ҳожи 1877-йилда Чеченистон ва Доғистондаги "Кичик ғазот " деб номланган русларга қарши қўзғолонда қатнашди. Шундан сўнг 1878-йилда ҳибсга олиниб, 7 йилга Самара вилоятига [4] сургунга жўнатилади, 4 йилдан сўнг ўз ватанига қочиб кетади. Аммо 1910-йилда у яна ҳибсга олинди . Иккинчи ҳибсга сабаб -туғилган қишлоғида ҳокимият рухсатисиз масжид қурилиши бо`лган. Уй қамоғидан сўнг, у бир йилга Темир-Хон-Шўрога кўчирилди ва кейинроқ пиёда Астраханга юборилди. Бир йил ўтгач, у яна қочишни уюштирди ва Маккага ҳаж зиёратига борди. Қайтишда у чечен зиёратчилари билан Чеченистонга қайтиб келди. Аввал Грознийда, кейин Нозҳаи-Юртда жойлашди [4]. Сургунлар Шайхни император ўзбошимчаликларидан азият чеккан зот сифатида ном қозонишига сабаб бо`лди [5].
Инқилобдан олдин у Чечен тоғларида яширинган ва у ерда чор ҳукуматига қарши турган[4] . Узун Ҳожи диний ше'рлар ҳам ёзган[4].
Инқилоб
1917 -йил, феврал инқилобидан кейин Узун Ҳожи амнистияга учради, шундан сўнг у Доғистонга қайтиб келди [4]. Шимолий Кавказнинг сиёсий ҳаётида фаол иштирок этиб, шариат ва теократик мафкурани тарғиб қилди . Шайх Доғистонда бошқарувнинг шариат шаклини жорий этиш бўйича референдум ўтказиш ташаббускори бўлган Доғистон Миллий қўмитаси ташкилотчиларидан бири эди, натижада Доғистоннинг барча қишлоқ жамоалари шариатни ма'қуллаган [4]. Узун Ҳожи Тоғли республика парламентининг депутати эди [2]. Шайх нутқларида ҳукуматга босим ўтказиб, АДРдан олинган қарзнинг сарфланиши бўйича ҳисобот талаб қилди [2] .
Шайх 1917-йил, августда Анди шаҳрида бўлиб ўтган тоғ халқларининг қурултойида қатнашди. Унинг ташаббуси билан ер масаласи бўйича қарор қабул қилинди [4] :
- Доғистоннинг чор ҳукумати ихтиёрида бўлган барча ерлари Доғистон халқига қайтарилиши керак.
- Доғистон чегаралари ичида жойлашган Каспий денгизи сувлари ажралмас мулк сифатида Доғистон халқининг ихтиёрига ўтказилади.
- Барча Дог`истон бек ерлари Доғистон халқига бепул ўтказилсин.
- Беклар томонидан айрим шахсларга берилган ерлар ҳам Доғистон халқи мулкига текин ўтказилиши керак.
- Беклардан айрим кишилар сотиб олган ерлар сотиб олиниб Доғистон халқига мулк сифатида ўтказилиши керак.

Ёзга келиб, Доғистонда мактабларни миллийлаштириш жараёни бошланди.Бу ерда Узун Ҳожи та'лимни араблаштириш ва туркий тилни халқаро тил сифатида қабул қилишда фаол иштирок этди. Та’лим тили она тили ҳисобланиб, биринчи синфдан бошлаб шариат дарси жорий қилинган. Араб тили учинчи даврдан бошлаб ўрганилган. Олий бошланғич мактабларда турк тили ўқитилди. Барча маҳаллий алифболар араб ёзувига таржима қилинган [4] .
Узун Ҳоджи Нажмуддин Гоцинскийнинг ашаддий тарафдори бўлиб, уни Имом Шомил каби Кавказдаги теократик давлатнинг имоми қилишга ҳаракат қилган. Сайланганидан кейин шайх имомнинг мухолифларига: “ Кимки имомга итоат қилмаса, бошини кесиб ташлаймиз ”, деди [4] . Вакил (ноиб) имом ўрнини шайхнинг ўзи эгаллаши керак эди [1]. Аммо Гоцинский уни имом эмас, муфтий [К 1] этиб тайинлаш таклифига рози бўлгач, Узун Ҳожи ғазабланиб, қўшини билан қурултойни тарк этади [8] .
1918-йил, 9-январда Гоцинский ва Узун Ҳожи 6-10 минг кишилик қўшин билан Доғистон пойтахти Темир-Хон-Шўрани эгаллаб олди . Эртаси куни собор масжиди имоми Нажмудинни имом деб э'лон қилди. 12-январ куни ИИИ Доғистон минтақавий қурултойи делегатлари кўпчилик овоз билан ушбу қарорни бекор қилдилар [9]. Нажмуддин муфтийликка рози бўлди. Узун Ҳожи Гоцинскийнинг қат'ияцизлигидан норози бўлиб, қўшин билан тоғларга йўл олди [9].
1917-йилнинг декабри - 1918-йилнинг бошларида Грознийда Дени Арсанов бошчилигидаги чеченлар ва казаклар ўртасида бутун Чеченистонни қўзғатган шиддатли тўқнашув бо`либ о`тди. Феврал ойида Узун Ҳожи чеченлар томонидан номзод қилиб кўрсатилган ва у руслар билан чеченлар ўртасида воситачи бўлиш таклифи билан шаҳарга кетган [10] .
Маданиятда
- Узун Ҳожи Михаил Булгаковнинг Шимолий Кавказдаги фуқаролар урушини тасвирлайдиган " Докторнинг ғайриоддий саргузаштлари " ҳикоясида пайдо бўлади [11] .
- Шайх ҳақида Расул Ҳамзатов “ Менинг Доғистоним ” асарида ёзади. У ерда Узун Ҳожи, Гоцинский, Алихоновлар ҳақида ҳикоя қилиб, “ Доғистон уларнинг тилини тушунмаган, улар эса Доғистон тилини тушунмаган ” [12] .
Эслатмалар
- Изоҳлар
- ↑ титул имама подразумевает сосредоточение власти и светской, и религиозной, муфтий же является только религиозным лидером
- Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 Орешин 2014.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 Сулаев 2007.
- ↑ 3,0 3,1 Какагасанов 2017.
- ↑ 4,00 4,01 4,02 4,03 4,04 4,05 4,06 4,07 4,08 4,09 4,10 Нахибашев 2009.
- ↑ Доного Х.-М. „Нажмуддин Гоцинский и Узун Хаджи“. газават.ру (1 апреля 2009). 2022-йил 16-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 15-июл.
- ↑ Доного Х. М. „К иконографии Нажмудина Гоцинского“. газават.ру (8 сентября 2009). Қаралди: 2022-йил 27-ноябр.
- ↑ Муртазали Дугричилов. „Нажмуддин Гоцинский в документах и воспоминаниях современников. Часть Вторая.“ (ру). муртазали.ливежоурнал.cом (18 сентября 2007). Қаралди: 2022-йил 15-декабр.
- ↑ Карпов Ю. Ю.. Взгляд на горцев. Взгляд с гор: Мировоззренческие аспекты культуры и социальный опыт горцев Дагестана. СПб.: Петербургское Востоковедение, 2007 — 519-бет. ИСБН 5-85803-331-8.
- ↑ 9,0 9,1 Орешин С. А.. Национально-государственное строительство на Северном Кавказе. 1917-1921 гг., М., 2015 — 106-бет.
- ↑ Вачагаев 2018.
- ↑ Варлен Стронгин. Михаил Булгаков. Морфий. Женщины. Любовь. Литрес, 2022-05-14. ИСБН 978-5-457-26126-6.
- ↑ {{{заглавие}}}.
Адабиёт
- На русском
- Абдуллаев М. А.. Триумф и трагедия шейх-уль-ислама Дагестана Али-Хаджи Акушинского. Мх.: Эпоха, 2013.
- Вачагаев М. М.. Союз горцев Северного Кавказа и Горская республика. История несостоявшегося государства. 1917— 1920. М.: Центрполиграф, 2018. ИСБН 978-5-227-08322-7.
- Нахибашев М. Н.. Узун-Хаджи Салтинский — общественно-политический и религиозный деятель Дагестана и Чечни. Мх.: Эпоха, 2009.
- {{{заглавие}}}.
- {{{заглавие}}}.
- {{{заглавие}}}.
- Узун-Хаджи Салтинский – политический и религиозный деятель Дагестана и Чечни (Документы и материалы). Мх.: АЛЕФ, 2017.
- На аварском
- {{{заглавие}}}.