Uzunbarg karrak
| Узунбарг каррак | |
|---|---|
| Илмий таснифлаш | |
| Олам: | Эукариотлар |
| Тип: | Юксак ўсимликлар |
| Синф: | Икки уруғпаллалилар |
| Туркум: | Каррак |
| Оила: | Мураккабгулдошлар |
| Бинар номи | |
| Cоусиниа доличопҳйлла | |
Узунбарг каррак (лотинча: Cоусиниа доличопҳйлла) – икки уруғпаллалилар синфи, мураккабгулдошлар оиласи, каррак туркумига мансуб кўп йиллик гулли ўсимлик тури. Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига камёб, эндемик тур сифатида киритилган. Тошкент вилояти Қоржонтов, Угом, Писком тоғ тизмаларида тарқалган[1]
Тавсифи
Баландлиги 90 см гача етадиган кўп йиллик гулли ўсимлик тури. Пояси тик ўсади, сирти йўл-йўл чизиқлар ва дағал туклар билан қопланган. Илдиз бўғзидан чиққан барглари узун бандли, чўзиқ наштарсимон, узунлиги 25-30 см, кенглиги 5-8 см чармсимон, устки томони сийрак, дағал туклар, пастки қисми қалин оқ туклар билан қопланган. Поянинг ўрта қисмидаги барглари қисқа бандли, юқорида жойлашган барглар бандсиз, четлари тикансимон бўлинган. Тўпгули саватча шаклида якка-якка ҳолатда поя учида ўрнашади. Саватчаси кўп гулли қисқа бандли. Гултожибарглари оч сариқ тусда, гулкосачабарглардан бироз узунроқ. Тўпгули остки томондан ўрама баргчалар билан ўралган. Гуллари найсимон бир жинсли. Ҳашаротлар ёрдамида чангланади. Июл август ойларида гуллаб меваси сентабрда пишиб етилади. Уруғи тескари пирамидасимон, йирик, узунлиги 7 мм. Уруғи ёрдамида кўпайтирилади.
Тарқалиши ва ўсиш шароити
Табиатда якка-якка ҳолатда учрайди. Тошкент вилояти Қоржонтов, Угом, Писком тоғ тизмаларида тарқалган. Тоғларнинг ўрта қисмидаги майда жинсли, шағалли тупроқларда ўсади. Ем хашак сифатида йиғиб олиниши натижасида популяцияси қисқариб кетган. Угом-Чатқол давлат миллий табиат боғи ҳудудида муҳофаза остига олинган[2].
Манбалар
- ↑ „Cоусиниа доличопҳйлла Култ“.
- ↑ Ўзбекистон Республикасининг Қизил китоби И жилд, 2019.