Узунқир — шаҳар харобаси. Зарафшон тизмасидан бош олган Шўробсой бўйида (Китоб тумани) жойлашган. 1981-йилда ТошДУ Ўрта Осиё археология кафедраси экспедицияси ходимлари томонидан топиб текширилган. У. ўрнида мил. ав. 8—7 асрларда қадимий манзилгоҳ бўлган. Мил. авв. 7—ВИ асрларда 70 га майдонни эгаллаган. Узунқир Китоб— Шахрисабз воҳасининг иқтисодий ва маъмурий марказига айланган. Узунқирдан Тахтакррача довони орқали қад. Самарқанд (Мароканда)гача бўлган масофа 70 км ни ташкил қилган. Шаҳар Мароканда—Бақтра карвон йўли бўйида жойлашиб муҳим савдосотиқ ва ҳунармандчилик аҳамиятига эга бўлган. Узинқир ички қалъа ва шаҳар ҳудудидан иборат. Ёдгорликнинг жанубий г'арбий томонида узунқир 450 м мудофаа деворининг харобалари сақланиб қолган. Девор ҳам ғиштдан қурилган тўғри бурчакли буржларга, буржли хоналарга ва жанговар шинакларга эга. Узинқир — Ўзбекистон ҳудудида илк шаҳарсозлик тузилмасининг шаклланиши намунаси. Унинг йирик ўтроқ деҳқончилик воҳасининг маркази сифатида қўрғонқароргоҳи, гузарлари бўлган. Узинқир топилмалари — сопол идишлар, жездан ва темирдан ишланган меҳнат ва ҳарбий қуроллари шаҳарда ҳунармандчилик касби юқори даражада тараққий этганлигидан далолат беради. Шўробсой воҳасидан топилган маданий ўсимликлар (арпа, буғдой), турли узум навлари уруғлари бу ерда деҳқончилик ва боғдорчиликнинг тараққий этганлигидан далолатдир. Бу даврда канал, арикдар, қазиш, дарёлардан сув чиқариш, янги экин майдонларини ўзлаштириш ва сугʻориш ишлари кенг йўлга қўйилган. Деҳқонлар атрофи девор билан ўралган қўрғонли уйларда ва қишлоқларда яшашган. Археологлар Китоб Шаҳрисабз воҳасига, умуман Қашқадарё вилоятининг тоғ олди шарқий қисмига "Авесто"да келтирилган Гава, Гау, Гава Суғдда (суғдийлар яшайдиган макон, "Суғд макони") тушунчаси тегишли бўлганлигини тахмин қиладилар. Ушбу сўзнинг ўзи Қашқадарёнинг шарқий қисмидаги кўпгина замонавий атамаларда сақланиб қолган. Мил. авв. 7—6 асрларда Гава Суғди вилояти Навтака деб аталган. Навтака вилояти Зарафшон тизмасидан бошланиб Ўрадарё воҳасигача бўлган ерларни ўз ичига олган. Вилоят маркази Узунқир қалъаси бўлган. Мил. авв. 3—ИИ асрларда вилоят маркази Узунқирдан Китоб шахри ўрнида асос солинган Янги шаҳарга кўчади. Ёзма манбаларда Сусе деб аталган бу ном "Суғда", "Суғуд", яъни Суғдиёна тушунчаларидан келиб чиққан.