ВЕБ.РФ (2018-йилгача Внешекономбанк, 1988-йилгача СССР Внешторгбанк) – Россиянинг йирик давлат корпорацияси[1][2]. „ВЕБ.РФ давлат тараққиёт корпорацияси тўғрисида“ги махсус федерал қонун асосида фаолият олиб боради. Фаолиятининг асосий мақсади – Россиянинг иқтисодий ривожланишига ҳисса қўшиш ҳисобланади. Сўнгги 10 йил мобайнида умумий қиймати 4 триллион рублдан ортиқ бўлган 200 та инвестиция лойиҳаси амалга оширган.

ВЕБ.РФ
Тури давлат корпорацияси
Ишга тушган санаси 1922-йил
Жойлашуви  Россия
Айланма даромад ▲ 689 миллиард доллар
Тоза фойда ▲ 8,4 миллиард доллар
Ишчилар сони 12 722 (2021)
Вебсайти веб.ру

Тарихи

1922-йилдан 1991-йилгача СССР ташқи иқтисодий фаолият давлат банки сифатида фаолият олиб борган.

Россия Федерацияси Президентининг 2018-йил 24-майдаги фармони билан Игор Шувалов „ВЕБ.РФ“ раиси этиб тайинланди.

2018-йил 28-ноябрда Россия Федерацияси Президенти корпорациянинг функсиялари тўғрисидаги қонунни имзолаган.

Манбалар

  1. ↑ „Что такое Внешэкономбанк СССР“ (ру). «Коммерсантъ» (2005-йил 22-декабр). 2022-йил 12-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 13-июн.
  2. ↑ Воробьев, Михаил „Путин назвал ВЭБ.РФ важнейшим институтом развития“ (ру). Известия (2022-йил 23-август). Қаралди: 2024-йил 30-сентябр.