ВОЛФ (Wолфф) Каспар Фридрих (1734. 18. 1, Берлин — 1794. 22.2, Петербург) — немис биологи. Ўсимликлар вегетатив органларининг метаморфози тўғрисидаги таълимотнинг юзага келишида катта ҳисса қўшган. Эпигенез назариясининг асосчиси. Преформизмта қарши чиққанлиги учун Германиядан кетишга мажбур бўлган. В. Петербург ФА аъзоси (1767 й.дан) 1767 й.дан умрининг охиригача Россияда ишлаган. В. биринчи бўлиб эмбрион варақлари тўғрисидаги ҳозирги замон таълимотига асос солган. Унинг илмий ишлари эмбриология фанининг ривожланиши учун замин бўлган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил