Vadim Menkov
Вадим Юревич Менков ( 1987-йил 12-феврал, Ўрта Чирчиқ тумани) — ўзбекистонлик каноэда эшкак эшувчи, 2005-йилдан буён Ўзбекистон миллий терма жамоасида иштирок этиб келади. Иккита ёзги Олимпия ўйинлари иштирокчиси, жаҳон ва Осиё чемпиони, тўрт карра Осиё ўйинлари чемпиони, мамлакат чемпионатларининг кўп карра ғолиби. Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи саналади[1].
| Вадим Юревич Менков | |
|---|---|
| Шахсий маълумотлари | |
| Жинси | Эркак |
| Фуқаролиги |
|
| Таваллуд санаси |
1987-йил 12-феврал Тўйтепа, Ўрта Чирчиқ тумани, Тошкент вилояти |
| Спорт | |
| Қайси спорт | Эшкак эшув |
| Медаллар | |
|
| |
| Спорт мукофотлари | ||
|---|---|---|
| Жаҳон чемпионати | ||
| Олтин | Дартмут 2009 | С-1 1000м |
| Бронза | Познан 2010 | С-1 500м |
| Олтин | Познан 2010 | С-1 1000м |
| Бронза | Сегед 2011 | С-1 1000м |
| Кумуш | Дуйсбур 2013 | С-1 500м |
| Осиё ўйинлари | ||
| Олтин | Доҳа 2006 | С-1 1000м |
| Олтин | Гуанчжоу 2010 | С-1 1000м |
| Олтин | Инчхон 2014 | С-1 1000м |
| Олтин | Джакарта2018 | С-1 1000м |
Таржимаи ҳол
Вадим Менков 1987-йил 12-февралда Тошкент вилояти, Ўрта Чирчиқ тумани, Тўйтепа шаҳрида туғилади. У ўн олти ёшида эшкак эшиш билан мураббийси Александр Пономарев қўл остида мунтазам шуғуллана бошлайди.
У ўзининг илк жиддий муваффақиятига 2005-йилда Малайзиянинг Путражая шаҳрида ўтказилган Осиё чемпионатида бир нечта медаллар, жумладан, иккита олтин ва иккита кумуш медал соҳиби бўлганида эришган. Орадан бир йил ўтиб, Вадим жаҳон Кубогида дебют қилди ва Доҳадаги Осиё ўйинларида иккита олтин ва бронза медалларини қўлга киритади. Менков яна бир йил ўтгандан кейин, Осиё чемпиони бўлади ва Дуйсбургдаги жаҳон чемпионатида иштирок этади ва у ерда бир вақтнинг ўзида олти йўналишда чиқиш қилади, бироқ уларнинг бирортасида ҳам совриндорлар қаторидан жой ололмайди.
Қатор муваффақиятли чиқишлари туфайли у 2008-йилда Пекиндаги ёзги Олимпия ўйинларида мамлакат шарафини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга бўлади. 500 ва 1000 метрга каноэда эшкак эшишнинг бир ўринли пойгаларида иштирок этади. Биринчи ҳолатда у фақат ярим финал босқичига чиқа олди, иккинчисида эса финалда медаллар учун беллашса ҳам, лекин сўнгги босқичда тўртинчи ўринни эгаллади. Мавсум якунида “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” фахрий унвонига сазовор бўлади[2] .
Олимпиададан сўнг Менков Ўзбекистон миллий терма жамоасининг асосий таркибида қолади ва йирик халқаро мусобақаларда иштирок этишда давом этади. Шунга кўра, 2009-йилда у Датрмутдаги жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритади, бир ўринли каноэда 1000 метр масофа бўйича маррага биринчи бўлиб етиб келади[3], бундан ташқари, у жаҳон Кубоги каноэда эшкак эшиш бўйича умумий шахсий ҳисобда биринчи ўринни эгаллади. Кейинги мавсумда Познандаги жаҳон чемпионатида у яна 1000 метр масофага эшкак эшишда ғолиб чиқади ва 500 метр масофада бронза медалига, шунингдек, Гуанчжоудаги Осиё ўйинларида якка тартибдаги бир километр масофа дастурида энг яхши иштирокчи бўлиб, медаллар коллексиясини олтин медал билан тўлдирди. 2011-йилда Сегед шаҳридаги жаҳон чемпионатида у минг метр масофага каноэда эшкак эшиш бўйича жаҳон чемпиони унвонини ҳимоя қила олмайди, бироқ Менков ушбу мусобақалардан бронза билан қайтади[4]. Шунга кўра, жаҳон кубогининг якуний рейтингида у учинчи қатордан жой эгаллади.
Терма жамоа етакчиси бўлиб қолган ҳолда 2012-йилда Лондондаги Олимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритади, 200 метрга яккалик спринт пойгасида у таскин берувчи “Б” финалига чиқди ва якунда ўнинчи ўринни, 1000 метр масофага эшкак эшишда эса асосий финал "А" га етиб, тўрт йил олдинги натижани такрорлайди, тўртинчи поғонани эгаллайди[5]. 2013-йилда Дуйсбургда ўтказилган жаҳон чемпионатида ярим километр масофага югуришда кумуш медалга сазовор бўлган бўлса[6], Самарқанддаги Осиё уй чемпионатида каноэда эшкак эшишнинг 500 ва 1000 метрга яккалик баҳсларида бирданига иккита олтин медални қўлга киритади. Айни вақтда Вадим миллий терма жамоа а’зоси ҳисобланади.
Манбалар
- ↑ {{{заглавие}}}.
- ↑ Татьяна Коваль. „Быть первым и не уступать“. Зеркало (2010-йил 25-август). 2014-йил 28-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 27-май.
- ↑ 2009 Чемпионат мира по гребле на байдарках и каноэ
- ↑ Чемпионат мира по гребле на байдарках и каноэ 2011
- ↑ Анвар Ильясов. „Вадим Меньков остался за чертой призеров Олимпиады“. Газета.уз (2012-йил 8-август). 2014-йил 28-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 27-май.
- ↑ Чемпионат мира по гребле на байдарках и каноэ 2013
Ҳаволар
- Вадим Менков — Спорц-Референcе.cом сайтида Олимпия о'йинлари статистикаси
- Вадим Менков — йирик мусобақалардаги чиқишлар натижалари