Ваджраяна - Илк буддавийликнинг дҳармалар табиати ҳақидаги турли қарашлари натижасида юзага келган оқимларнинг миллий қадриятлар ва бошқа динлар билан синтез ашиши ва кенгайиши натижасида важраяна йўналиши вужудга келган. Милоднинг В асрида Ҳиндистоннинг Шимолий-шарқий қисми, кейинчалик Мўғулистон, Бурятия, Қалмиқистонда буддавийликнинг янги важраяна (“олмос ғилдирак”) йўналиши пайдо бўлган. Важраянанинг қонун-қоидалари “тантра”ларда акс этган. Тантра (макр-ҳийла, сеҳргарлик) та’лимотига кўра, инсон микрокосмос, унинг танаси космосга ўхшаш, ундаги моддалар ҳам бир хил, уруғланиш ҳолатини такрорлаш билан табиатнинг ҳимматини яратиш ёки кучайтириш мумкинлиги э’тироф этилади. Тантра маросимлари ёгалар амалиёти билан чамбарчас боғлиқ ва инсон махсус руҳий тана машқларини бажаргандан кейин ундаги ҳаётий куч уйқудан уйғониб, инсон умуртқа поғонасининг қуйи қисмидан юқори қисмига кўтарилиб, инсонда ғайритабиий куч ҳосил бўлади. Тантра инсон коинотни бир парчаси экан, ўзини билган коинотни ҳам, яратувчисини ҳам билади, деган фикрга амал қилади.Важраянада касалликлар махсус руҳий тана машқлари орқали даволаш йўлга қўйилган[1].

Манбалар

  1. ↑ Нажмиддинов, Каримов, Турдиева 2017, с. 110.

Адабиётлар

  • Нажмиддинов Ж., Каримов Ж., Турдиева Д.. Диншунослик. Қомусий луғат. Имом Бухорий халқаро маркази нашриёти, 2017 — 480-бет. ИСБН 978-9943-5105-3-1.