Vaginizm
Вагинизм (лотинча вагина — қин), эрзадалик — қин ва чаноқ туби мускулларининг тортишиб қисқариши; бу ҳол жинсий алоқага путур етказади. Вагинизмда аёлнинг ташқи жинсий аъзосида рўй берадиган ортиқча оғриқ сезувчанлик эр билан яқинлик қилиш имконини бермайди. Шу сабабдан аёл жинсий алоқадан безиллаб қолади. Одатда бундай ҳол биринчи жинсий алоқада қўполликни сезган аёлдаги руҳий изтироб, қўрқув, эрни хуш кўрмасликда ва айрим ҳолларда ташқи жинсий аъзосида яллиғланиш, жароҳат бўлган аёлларда кузатилади. Баъзан эркакнинг жинсий заифлиги В. га сабаб бўлиши мумкин. В. нинг олдини олишда турмуш қураётган ёшларнинг мутахассис тиббий кўригидан ўтишлари муҳим.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |