Vagitan

Вагитан (Вагитанус) — қадимги римликлар инончи бўйича, янги туғилган чақалоқ биринчи йиғлаганида унинг ёнида турадиган худо. У йиғлаётган чақалоқ сифатида тасвирланган[1]. Унинг номи лотинчадан таржима қилинганида „янги туғилган чақалоқ фарёди“ маъносини билдиради[2]. Якоб Гроновиуснинг таъкидлашича, худо номланиши ва „янги туғилган чақалоқ йиғиси“ ибораси ўртасида этимологик боғлиқлик борлигига қарамай, исмнинг тўғри шакли Вагитан эмас, (лотинча: Вагитанус) балки Ватикан (лотинча: Ватиcанус) бўлиши керак. Чунки, „Вагитан“ имлоси классик лотин тили эмас, маҳаллий, яъни лотин шевасида ёзилган шаклидир[3]. Одамлар, Вагитан янги туғилган чақалоқ унинг исмининг биринчи бўғинини талаффуз этиши учун чақалоқнинг оғзини очган деб ишонишган. Шундай қилиб, Вагитан инсон туғилганида унга нутқ ато қилган худо сифатида тасвирланган, аммо бошқа худоларга хос бўлган биринчи қичқириқ ва нутқнинг биринчи бўғини ўртасини фарқлаш керак[4][5] бўлади.
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ Берилл Роусон, Дети и децтво в римской Италии (Охфорд Университй Пресс, 2003), стр 136—137.
- ↑ Эмилио Лорìа, Салуте э магиа аттраверсо и сеcоли (Падуа: Пиccин Нуова, 1994), п. 41.
- ↑ Жакоб Гроновиус, ноте то Аулус Геллиус, Аттиc Нигҳц 16.18, ин Аули Геллии: Ноcтес Аттиcаэ (Лондон, 1824), п. 1522.
- ↑ Кетрин Хиндс, жизн в Римской империи: Религия (Маршалл Cавендиш, 2005), стр. 52
- ↑ Антонио Вероне, Редисcоверинг Помпеии: Эхҳибитион бй ИБМ-ИТАЛИА, Неw Ёрк Cитй („Л’Эрма“ ди Брецчнеидер, 1990), п. 135.
Ҳаволалар
- Вагитан // Энсиклопедический словар Брокгауза и Ефрона: в 86 т. (82 т. и 4 доп.). — СПб., 1890—1907.
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |