Вагиз Искандарович Галиулин (1987-йил 10-октабрда туғилган) – ўзбекистонлик футболчи. ярим ҳимоячи ампуласида ҳаракат қилади.

Вагиз Галиулин
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Вагиз Искандарович Галиулин
Таваллуд санаси 1987-йил 10-октябр (1987-10-10) (39 ёш)[1][2].
Таваллуд жойи Асака тумани, УССР, СССР
Бўйи 1.74 м (5 фт 9 ин)
Амплуаси Ярим ҳимоячи
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2004 Андижон 3 (0)
2005 Бухоро 1 (0)
2006 Трактор Тошкент
2006—2014 ФC Рубин Казан 8 (0)
2010—2012 →  Сибир Новосибирск 30 (0)
2012 →  Нефтехимик 19 (2)
2014—2016 Уфа 32 (0)
2016—2018 Тосно 63 (9)
2018—2020 Тамбов 11 (0)
2019—2020 →  Нефтехимик 21 (1)
2020—2024 Нефтехимик 111 (13)
2024 Андижон 4 (0)
Миллий терма жамоа
2008—2021 Ўзбекистон 14 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(2025-йил 13-декабр учун)

Фаолияти

Ўзбекистон чемпионати

У Ўзбекистоннинг „Андижон“ клуби тарбияланувчиси бўлган. У Бухоро ФКга ўтишдан олдин у ерда учта ўйин ўтказган ва Андижонликлар тркибида фақат бир марта майдонга тушган.

Рубин Қозон

2006-йилда у номаълум пул эвазига Қозоннинг „Рубин“ жамоасига ўринбосар сифатида ўтган. У 2007-йилнинг 7-мартида „Ростов“ га қарши Россия кубоги чорак финалида „Рубин“ жамоаси сафида дебют қилган. 2008-йил 5-августда у „Рубин“ учун биринчи голини Россия кубоги 1/32 босқичида „Смена Комсомолск-на-Амуре“га қарши ўйинда кириган. Кубокнинг ўша мавсумида „Рубин“ финалга чиқган, аммо Галиулин биринчи турдан бошқа ҳеч қандай раундда ўйнамган[3]. У 2008-йилнинг 16-ноябрида CСКАга қарши ўйинда Россия Премер-лигасида дебют қилган[4].

2010-йилда у Қозоннинг „Рубин“ клубига МДҲ кубогини ютишда ёрдам берган[5][6]. Шундан сўнг у икки мавсумни ижара асосида „Сибир Новосибирск“да ўтказган ва 30 та ўйинда майдонга тушган. 2012-йил июл ойида у Нижнекамскнинг „Нефтехимик“ клубига ижара асосида ўтган ва 19 ўйинда майдонга тушиб 2 гол урган[7][8].

2013-йилнинг 25-июлида, уч мавсумлик танаффусдан сўнг, „Рубин“нинг катта жамоасида ўйнамай, Галиулин „Ягодина“га қарши УЭФА Европа лигаси жавоб учрашувини бошлаган. У ёрқин ўйин ўтказган ва Гокдениз Караденизга ёрдам бериб, ўйиндаги ягона голга муаллифлик қилган.

Тосно ФК

У 2018-йил 9-май куни Волгоград Аренада „Тосно“ ФC Авангард Курскга қарши 2017-18-йилги Россия кубоги финалида ғалаба қозонганида асосий таркибда ўйнаган[9][10].

Андижон

Вагиз 2025-йилги мавсум иккинчи ярмини Ўзбекистоннинг „Андижон“ клубида ўйнаган[11].

Терма жамоадаги фаолияти

Галиулин 14 та ўйинда қатнашган Ўзбекистонлик халқаро футболчи. У миллий терма жамоадаги дебютини 2008-йилнинг сентабрида Қатарга 3:0 ҳисобида мағлуб бўлган ўйинда захирадан майдонга тушган холда амлага оширган.

2011-йилда Ўзбекистон терма жамоаси билан Осиё Кубогида тўртинчи ўринни эгаллаган.

Ютуқлари

Клуб

Рубин

  • Россия чемпиони: 2008
  • Ҳамдўстлик кубоги ғолиби: 2010
Тосно
  • Россия кубоги: 2017-18

Андижон

Фаолият статистикаси

Клуб Мавсум Лига Кубок Қитъа Бошқа Жами
Дивизион Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол
ФC Андижон 2004 Ўзбекистон лигаси 3 0 0 0 - - 3 0
ФК Бухоро 2005 1 0 0 0 - - 1 0
ФC Рубин Казан 2006 Премер Лига 0 0 0 0 0 0 - 0 0
2007 0 0 1 0 - - 1 0
2008 1 0 1 1 - - 2 1
2009 0 0 1 0 0 0 - 1 0
2010 7 0 1 0 0 0 1 0 9 0
ФC Сибир Новосибирск 11 0 0 0 0 0 - 11 0
2011-12 ФНЛ 19 0 0 0 - - 19 0
Жами 30 0 0 0 0 0 0 0 30 0
ФC Нефтекҳимик Низҳнекамск 2012-13 ФНЛ 19 2 0 0 - - 19 2
ФC Рубин Казан 2012-13 Премер Лига 0 0 0 0 0 0 - 0 0
2013-14 0 0 0 0 1 0 - 1 0
Жами 8 0 4 1 1 0 1 0 14 1
ФC Уфа 2014-15 Премер Лига 23 0 1 0 - - 24 0
2015-16 9 0 2 0 - - 11 0
Жами 32 0 3 0 0 0 0 0 35 0
ФC Тосно 2015-16 ФНЛ 9 2 0 0 - - 9 2
2016-17 31 4 3 1 - - 34 5
2017-18 Премер Лига 23 3 4 1 - - 27 4
Жами 63 9 7 2 0 0 0 0 70 11
Карерада жами 156 11 14 3 1 0 1 0 172 14

Манбалар

  1. ↑ „«Рубин» проиграл «Ростову»“ (деадлинк). 2008-йил 2-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 17-июл.
  2. ↑ „Московские армейцы громят «Рубин»“ (деадлинк). 2011-йил 23-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 17-июл.
  3. ↑ „«Рубин» проиграл «Ростову»“ (деадлинк). 2008-йил 2-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 17-июл.
  4. ↑ „Арчивед cопй“. 14-декабр 2017-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 26-июл 2013-йил.
  5. ↑ „Снова вторые – Футбол“.
  6. ↑ „«Актобе» снова второй“. 2022-йил 15-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 24-январ.
  7. ↑ „Кверквелия и Галиулин перешли из "Рубина" в "Нефтехимик"“.
  8. ↑ „Кверквелия и Галиулин перешли из «Рубина» в «Нефтехимик»“. 2019-йил 30-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 9-феврал.
  9. ↑ „Тосно-Авангард гаме репорт“ (русча). Руссиан Премиэр Леагуэ (9-май 2018-йил). 2018-йил 1-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 18-июл.
  10. ↑ „«Тамбов» увел Галиулина у «Балтики»“. 2019-йил 17-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 25-июн.
  11. ↑ „Расман: "Андижон" Вагиз Галиулин уйига қайтганини эълон қилди“.

Ҳаволалар