Вагон парки — 1) бирор темир йўл бўлинмаси (ст-я, темир йўл бўлими ва б.) нинг барча темир йўл тармоғидаги вагонлар сони. Вазифасига кўра, йўловчилар ва юк ташийдиган Вагон парки га бўлинади, техник кўрсаткичлари бўйича вагон турига (берк вагон, ярим вагон, платформа), вагон ўқларига, ўлчамларига, юк кўтарувчанлиги ва б.га кўра таснифланади. Муайян темир йўл ҳисобидаги барча вагонларни ўз ичига олувчи инвентар ва темир йўл изларида қатнаб турган ҳақиқий вагонлардан (қаернинг ҳисобида бўлишидан қатъи назар) иборат мавжуд (реал) Вагон парки бўлади. Булардан ташқари захирадаги Вагон парки ҳам кўзда тутилади; 2) вагонлар сақланадиган, жорий таъмирланадиган, бўяладиган, ювиладиган бинолар, майдонлар, устахоналар мажмуи (вагонларнингмукаммал, яъни капитал таъмирланиши махсус вагон таъмирлаш заводлари— деполарда амалга оширилади).

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил