Вагонетка (франсузча: Wагоннет — кичик вагон) — тор изли йўлларда яқин масофаларга юк ташийдиган кичик (0,5—6 м3) ҳажмли транспорт воситаси. Вагонеткалар қурилиш, саноат корхоналари ва омборлар, кумир ва руда конларида, карерларда ишлатилади. Булардан ташқари махсус (ёғоч, сув, ёқилғи ташишга), одамлар (мас, кончилар) ташишга мўлжалланган хиллари ҳам бор. Вагонеткалар мотовозлар, электровозлар ва паровозлар билан тортилади, қия изларда ўзини ғилдиратиб юборилади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил