Ваготомия (лотинча: вагус — адашган ва юн. томе — кесиш) — адашган нервни қирқиш ёки қисман кесиб ташлаш. Яра касаллигини (меъда, ўн икки бармоқ ичак яраси ва б.) жаррохлик усули билан даволаш усулларидан; кўпроқ меъдани операция қилиш чоғида қўлланади. Тажрибада ХВИ—ХВИИ-асрларда адашган нерв фаолиятини ўрганиш учун ўтказилган. Тиббиёт амалиётида оғир операцияларни кўтара олмайдиган беморларда Ваготомия операцияси қилинади. Касалланган аъзонинг қайси қисми операция қилиниши лозимлигига қараб аготомиянинг маълум бир хили қўлланади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил