Ваҳдат ул-вужуд (араб. — жисмоний бирлик) — абадий ягона Аллоҳгина бор деб ҳисобловчи пантеистик (қаранг Пантеизм) таълимот. Бу таълимотга кўра, жисмоний олам, предметлар дунёси ҳақиқий эмас, ҳақиқат фақат Аллоҳда мужассамланган, моддий олам Аллоҳнинг нури, шуласи. Ваҳдат ул-вужуд ғоясининг намояндалари (Ибн Арабий, Мансур Халлож ва б.) худо бутун борлиқни яратиб туради, деб ҳисоблаганлар. Ваҳдат ул-вужуд ғояси айниқса 17—19–асрларда Ҳиндистон ва Туркистонда тасаввуфнинг кенг тарқалишига сабаб бўлди.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил