Vahdatush-shuhud
Ваҳдатуш-шуҳуд (араб. وحدة الشهود - гувоҳликлар бирлиги). Ҳаллож, Жийлий ва Симноний каби мутасаввифлар томонидан илгари сурилган бир-бирини тақозо этмайдиган, мустақил ғоялар номи.
Атама турли даврларда турлича ма’ноларни англатиб келган. Шу жиҳатдан, атама қайси даврга оид ва кимнинг асарида тилга олинаётганига кўра та’рифланади. 1) Ҳаллож ва унинг издошлари асарларида ваҳдатуш-шуҳуд Ҳаллож томонидан илгари сурилган Лоҳут ва Носутнинг бирлиги ҳақидаги та’лимот эканлиги айтилади. Унга кўра Илоҳ суфийнинг қалбида ўзини мушоҳада қилади (кузатади) ва ўз навбатида суфий ҳам ўзида Илоҳни мушоҳада қилади, аммо бу билан суфийда «жавҳар» ўзгариши содир бўлмаслиги айтиб ўтилади. 2) Мутасаввуф Абдулкарим Жийлий (1365—1428) талқинида ваҳдатуш-шуҳуд Ҳаллож ғояларига ҳамоҳанг бўлиб, унга кўра инсон мукаммал тизим - «ал-олам ал-асғар» (кичик олам) сифатида намоён бўлади. Илоҳнинг моддий олам - «ал-олам ал-акбар»га тажаллийси тарқоқ (мунфасил) ҳолда бўлиб, фақатгина «комил инсон»дагина тажаллий батамом рўёбга чиқиши ва шундагина мушоҳада яхлит ҳолат касб этиши айтиб ўтилади.
Кейинчалик ушбу ғоялар Ибн Арабий томонидан тизимлаштирилиб, «Ваҳдатул-вужуд» номини олган. Шу сабабли, ба’зи классик адабиётларда учрайдиган ваҳдатуш-шуҳуд та’рифи билан вахдатул-вужуд айнан бир хил келади. 3) Алоуддавла Симноний номи билан машҳур Аҳмад ибн Мухдммад Биёбанакий (1261—1336) Ибн Арабий ғояларини қатий инкор қилиб, вахдатуш-шухуд, деб номланган янги та’лимотни илгари сурди. Симноний Илоҳ томонидан ато этилган қалб мусаффолиги сифати билангина уни англаш мумкин эканини та’кидлайди. Симнонийнинг та’лимоти Эрон (ХВИ аср ўрталаригача), Мовароуннаҳр, Шарқий Туркистон, Шимолий Ҳиндистондаги тасаввуфий қарашларга ўз та’сирини ўтказган. Унинг та’лимотини якуний кўринишга келтириб, тизимлаштирган шахс Имом Раббоний номи билан машҳур Аҳмад Сирҳиндий (1564—1624) ҳисобланади.
Имом Раббоний Симноний ғояларини Ҳиндистон ва Афғонистондаги нақшбандия жамоалари орасида тарқалишига ҳисса қўшган. Тариқатларда соф э’тиқод ўрнатилишига интилган. Имом Раббоний ўша даврда кенг тарқалган «Барча нарса У» тамойилини инкор этиб, унинг ўрнига «Барча нарса Ундан» тамойилини илгари суради. Ҳозирда ваҳдатуш-шуҳуд деганда асосан, Симноний ва Имом Раббоний тизимлаштирган та’лимот тушунилади[1].
Манбалар
Адабиётлар
- Усмонов И, Олимов С, Ё'лдашхо'джаев Ҳ, Фахриддинов З, То'йчиева Н, Жабборов Н, Чо'тматов Ж, Раҳимов К, Комилжонова З, Каримова С, Нурмуҳаммедов Д, Эркабоева Ф, Жураев О Турдиева Д.. Тасаввуф атамалари. Мовароуннаҳр нашриёти, 2015 — 360-бет. ИСБН 978-9943-12-346-5.