Ваҳий - диний э’тиқодга кўра, Аллоҳ таолонинг ўз пайғамбарларига фаришталар орқали юборган буйруқ ёки кўрсатмалари. Ваҳий аниқ ва равшан қилиб айтилган. Лекин ба’зи Ваҳийлар тушда кўрилган ишорат шаклида ҳам бўлган. Масалан, ҳазрат Иброҳимнинг тушида "ўғлинг Исмоилни қурбонлик қил" деб буюрилгани ҳам Ваҳий деб ҳисобланади. Ваҳий Муҳаммад (сав)га фаришта ҳазрат Жаброил орқали нозил бўлгани Қур’они каримда келтирилган

Ваҳий — ислом ақидасига кўра, пайғамбарларга фаришталар орқали Аллоҳ тарафидан юборилган буйруқ ёки кўрсатмалар. В. аниқ ва равшан қилиб айтилган. Лекин баъзи В.лар тушда кўрилган ишорат шаклида ҳам бўлган. Масалан: ҳазрат Иброҳим (ас)нинг тушида "ўғлинг Исмоил (ас) ни қурбонлик қил" деб буюрилгани ҳам В. деб ҳисобланади. В. Муҳаммад (сав)га фаришта ҳазрат Жаброил орқали нозил бўлганлиги Қуръони каримда келтирилган. "Унга (бу ваҳийни) бир кучга тўлган, соҳиби қудрат (яъни Жаброил алайҳиссалом) таълим бермишдир. Бас, у (аввал) юксак уфқда (кўриниб), тик турди. Сўнгра яқинлашиб, пастлади. Бас, (Муҳаммад алайҳиссаломга) икки камон оралиғида ё (унданда) яқинроқ бўлиб. (Аллоҳ) ўз бандаси (Муҳаммад алайҳиссалом)га туширган ваҳийни келтиради" (53:5—10).

Православие ва католицизмда ҳам муқаддас китоблар, муқаддас ривоятлар худо томонидан В. қилинган деб талқин этилади.

В.ни Аллоҳ илҳом шаклида ҳам нозил қилган. Буни айрим авлиёларнинг ҳаётида учратиш мумкин. Бироқ авлиёлар илҳомни ўзларига шахсий кўрсатма деб, В.ни эса пайғамбарлар халққа етказиши лозим бўлган кўрсатма деб қабул қилганлар. Жоҳилият даврида (исломдан аввал) бутпараст араблар Каъба ичига Ҳубал номли бутни ўрнатиб, ундан В. (кўрсатма) олганликларини даъво қилиб келганлар ва шу тариқа гўё ўзларининг кундалик муаммоларини ҳал қилганлар. Ислом даврида Ҳубал синдириб ташланди. В.нинг фақат пайғамбарларга нозил бўлиши мусулмонлик эътиқодини мустаҳкамлади. Бу борада ҳар хил бидъат ва хурофотларни келтириб чиқариш ва динга зарарли бўлган турли қўшимчаларни киритиш ман қилинди. Диний тушунча бўйича В. илоҳий бир куч сифатида инсонларга тўғри йўл кўрсатиш манбаи бўлиб хизмат қилади.

Абдулғани Абдулло[1]

келтирилган (53:5-10). Ваҳий фаришталар орқали ёки бевосита Аллоҳ таоло билан роз айтиш (гаплашиш) орқали ҳам келиши мумкин. Пайғамбар Муҳаммад (сав)га эса, Ваҳий қуйидагича ҳолларда тушган: Оиша (ра) айтадиларки:

  1. Пайғамбар (сав) Ваҳийнинг биринчи келиши ўнгидан келган туш бўлган. Кўрган ҳар бир тушлари уйғоклик вақтларида ҳам худди тонг ёругидек келар эди.
  2. Фаришта ўзи кўринмай туриб, Пайғамбар қалбларига керакли хабарни етказар эди.
  3. Қўнғироқ чалингандек овоз чиқариб келар эди.
  4. Жаброил фаришта Пайғамбарга одам шаклида бўлиб кўринар эдилар. Шу тўғрисида "Саҳиҳи Бухорий" китобида қуйидаги ҳадиси шариф келтирилган: "Ҳорис ибн Ҳишом Пайғамбардан: "Ё Расулуллоҳ, сизга Ваҳий қандай келади?", деб сўрабди. Шунда ул жаноб қуйидаги жавобни берибдилар:"Аҳёнда худди қўнғироқдек жаранглаб келади, шуниси менга қийин. У кетгандан кейин ҳамма нарсани мен ўзимда сингдириб олган бўламан. Гоҳида, эса фаришта менга одам шаклида келиб сўзлаб кетади ва унинг айтганларини англаб оламан".
  5. Фаришта ўзининг асл шаклида кўринади ва Ваҳийни етказади.
  6. Аллоҳ таоло Пайғамбар (ас)га ме’рож кечасида намозни фарз қилиш ва шунга ўхшаш ба’зи

нарсаларни бевосита Ваҳий қилган. Ваҳий фақат пайғамбарларгагина нозил бўлган. Жаброил фаришта пайғамбарларга Ваҳий келтиришга мас’ул бўлган. Ваҳий тушган пайтда, агар кунлар совуқ бўлса ҳам Пайгамбар (ас) терлаб кетардилар, нафас олишлари тезлашарди. Саҳобалардан Зайд ибн Собит шундай ҳикоя қилади: "Менинг соним Расулуллоҳ (сав)нинг сонларига тегиб турган пайтда В. тушиб қолди, унинг шиддатидан соним ёрилиб кетай деди". Агар Пайғамбар (ас) туяда кетаётганларида Ваҳий тушиб қолса, оғирликдан туя ҳам юра олмай қолар экан. В.ни Аллоҳ илҳом шаклида ҳам нозил қилган. Буни айрим авлиёларнинг ҳаётида учратиш мумкин. Бироқ авлиёлар илҳомни ўзларига шахсий кўрсатма, пайғамбарлар эса, Ваҳийни халққа етказиши лозим бўлган кўрсатма деб қабул қилган. Жоҳилият даврида (исломдан аввал) бутпараст араблар Ка’ба ичига Ҳубал номли бутни ўрнатиб, ундан Ваҳий (кўрсатма) олганликларини да’во қилиб келган ва шу тариқа гўё ўзларининг кундалик муаммоларини ҳал қилган. Ислом даврида Ҳубал синдириб ташланди. Ваҳийнинг фақат пайғамбарларга нозил бўлиши мусулмонлик э’тиқодини мустаҳкамлади. Бу борада ҳар хил бид’ат ва хурофотларни келтириб чиқариш ва динга зарарли бўлган турли қўшимчаларни киритиш ман қилинди. Диний тушунча бўйича Ваҳий илоҳий бир куч сифатида инсонларга тўғри йўл кўрсатиш манбаи бўлиб хизмат қилади.

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил