Vahmaqush
Ваҳмақуш, инуя (Ремиз пендулинус) — читтаклар оиласига мансуб қуш. Мазкур уруғнинг ягона тури, 10 тача кенжа тури бор. Ўзбекистондаги энг майда қушлардан, уз. 11 см, вазни 10 гр ча. Ранги оқишдан тўқ жигарранг ва қорамтиргача бўлади. Бошининг икки ёнида қора йўли бор. Пати майин. Тумшуғи узун ва ўткир учли. Ваҳмақуш Европа ва Осиёнинг жан.да тарқалган. Ўзбекистоннинг ҳамма жойида (кўпроқ қамишзорларда) ўтроқ яшайди. Ўсимлик толалари ва момиқларидан тол ва қамишларнинг сувга осилив турган шохчаларига кичкина осма уя солади. 6—8 дона тухум қўяди. Тухумини фақат модаси босади. Тухумдан 13—14 кунда жўжа чиқади. Жўжалари 16—18 кунда учирма бўлади. Ваҳмақуш зараркунанда ҳашаротлар ва уларнинг личинкалари билан озиқ-ланиб, қишлоқ хўжалигига фойда келтиради[1].
Манбалар
- ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Ваҳмақуш“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (В-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |

