Важа Пшавела

Важа Пшавела (тахаллуси; асл исми Лука Павлович Разикашвили) [1861. 14 (26). 7, Чаргали қишлоғи — 1915.27.6 (10.7), Тбилиси] — грузин ёзувчиси. Ижоди 80-йилларнинг ўрталаридан бошланган. "Алуда Кетелаури" (1888). "Меҳмон ва мезбон" (1893), "Бахтриони" (1892), "Илонхўр" (1901) достонларида замонасининг умуминсоний аҳамиятга молик фалсафий ва ахлоқий муаммолари ўз ифодасини топган. Важа Пшавела 40 га яқин достон, 400 га яқин шеър, бир неча песа, ҳикоялар, этнографик, илмий ва публицистик мақолалар ёзган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил