Vakansiyalar
Вакансиялар (лотинча ваcанс - буш) (Шотки нуқсонлари, "коваклар") — кристалл панжарасининг атом ёки ион булмаган бўш тугунлари; П шакли билан ифодаланади. В.ларни вакант электронлар сатҳлари (мусбат "коваклар") билан чалкаштирмаслик керак. Ҳар қандай кристалл панжарада В. бўлади. Ион панжараларда катион Д+ ва анион Д~ В. мавжуд. Кристалларда ҳар доим атомларнинг иссиқлик ҳаракати туфайли юзага келувчи В. бўлади. В. атомларнинг батамом буғланиб кетмаслиги оқибатида кристалл сиртида "коваклар" ҳосил бўлишади. В.нинг ҳосил бўлиш иши (панжаранинг деформация энергиясини ҳисобга олмаганда) атомларнинг буғланиш ишига тенг . Шунинг учун кристалл ҳажмидаги В.нинг консентрация мувозанати тахминан ўша температурадаги тўйинган буғ консентрациясига тенг бўлади. В. қўшни атомлар билан жой алмаштириб, кристаллда тартибсиз силжийди. В.нинг тартибсиз ҳаракат йўли 6 га тенг кесмалардан иборат синиқ чизиқ ҳосил қилади (5 — қўшни атомлар орасидаги масофа). В.нинг битта тугунда мавжуд-лик ўртача вақти т, ҳаракатнинг ўртача тезлиги уйп="ф"- В.нинг силжиши туфайли кристаллда атомлар силжиши (ўз-ўзидан диффузияланиш) ҳамда ўзаро диффузияланиш (гетеродиффузия) ҳодисаси содир бўлади. Атомлар кристаллда газдагига нисбатан тахминан е-"/кТ марта секин ҳаракат қилади (бунда и — битта В. ҳосил бўлиши энергияси, к — Болсман доимийси, Т— мутлақ температура). В. кристаллнинг физик хоссаларига таъсир қилади: зичлигини камайтиради, ион ўтказувчанликни ҳосил қилади, анион В. электронларни осон тутади, катион В. эса мусбат "коваклар"ни осон бириктириб олади. В. металларга термик ишлов беришда, уларнинг "дам олиши"да, кристалланиш ва б. жара-ёнларда муҳим ўрин эгаллайди.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |