Вакиллик — бир шахснинг бошқа шахс номидан юридик ҳаракатларни амалга ошириши. Вакиллик асосан бир шахс (вакил)нинг ваколат бўйича тузган битими; ваколат берувчига нисбатан фуқаролик ҳуқуқ ва мажбуриятларини бевосита вужудга келтиради, ўзгартиради ва бекор қилади. Мазкур ваколат ишончнома, қонун, суд қарори ёки вакил қилинган давлат органининг ҳужжатига асосланган бўлиши керак. Фуқаролар фуқароларга, юридик шахсларга В. қилишлари мумкин. Юридик шахс фақат ўз уставида кўзда тутилган ҳоллардагина ёки фаолият ҳарактерига мувофиқ бўлгандагина фуқаролар ёки юридик шахсларнинг вакили бўлиши, муомалага лаёқатли шахслар ўзлари танлаган вакиллар орқали битим тузишлари мумкин. Битим ўз ҳарактерига кўра фақат шахсан тузилиши мумкин бўлган ҳоллар, шунингдек қонунда кўрсатилган ҳоллар бундан мустасно. Муомалага лаёқациз фуқаролар номидан битимни уларнинг ота-оналари, фарзандликка олувчилари ва васийлари тузади (ЎзР ФК, 129—131-моддалар).Муомалага лаёқатли шахслар ўзлари танлаган вакиллар орқали битимлар тузишлари мумкин, битим ўз характерига кўра фақат шахсан тузилиши мумкин. Муомалага лаёқациз фуқаролар номидан вакилликни уларнинг ота-оналари, фарзандликка олувчилари ва васийлари тузадилар.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил