Vakolat
Ваколат — вакилнинг Ваколат берувчига фуқаролик ҳуқуқ ва мажбуриятлар вужудга келтириши, ўзгартириши ва бекор қилиши учун асос, яъни ҳуқукдир. Ваколат ишончнома, қонун, суд қарори ёки маъмурий акт (ҳужжат) асосида юзага келади. Қоида тариқасида, вакил уз Ваколатни ваколат берувчининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини кўзлаб, амалга оширишга мажбур. Вакил В. берувчи шахс номидан шахсан ўз фойдасига ҳар хил битимлар туза олмайди (тижорат вакиллиги бундан мустасно). Вакил амалдаги қонунчилик ва В. берувчининг топшириқларига биноан иш кўради. Вакил В.сиз ёки В. доирасидан четга чиқиб, ҳаракат қилган такдирда, бундай ҳаракат В. берувчи учун ҳеч қандай ҳуқуқий оқибат туғдирмайди, аммо бу ҳаракат В. берувчи томонидан маъқулланса, бу ҳол унинг учун муайян ҳуқуқий оқибат туғдиради. В.ни вужудга келтирувчи асосларга кўра, вакиллик 2 турга бўлинади: 1) қонун бўйича вакиллик; бунда вакиллик ва В. меъёрий ҳужжатлар билан белгиланади; у муомалага лаёқациз шахс (ёш болалар, акли заиф ва руҳий касал)ларнинг манфаатларини кўзлаб амалга оширилади; 2) шартномавий вакиллик; бунда вакил ва унинг Ваколат вакил қилувчининг эрки билан юзага келади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |