Вакуолалар (франсусча Вакуоле, лотинча: ваcуус — бўш) — ўсимлик ва ҳайвонлар ҳужайрасида ичи суюқлик билан тўлган, ситоплазмадан мембрана билан ажралиб турадиган бўшлиқ. Бир ҳужайралиларда фермент билан тўлган ҳазм қилиш Вакуолалари, осморегуляция ва айириш функсиясини бажарувчи, қисқарувчи Вакуолалар, кўп ҳужайрали ҳайвонлар ҳужайрасида эса иккиламчи лизосомалар гуруҳига мансуб ва ўзида гидролитик фермент сақловчи, ҳазм қилувчи ва автофагловчи Вакуолалар бўлади.

Ҳайвон ҳужайраси

Эукарётик ҳужайра органеллалари:
  1. Ядроча
  2. Ҳужайра ядроси
  3. Рибосома
  4. Весиcле
  5. Эндоплазматик тўр
  6. Голжи комплекси
  7. Cйтоскелетон
  8. Смоотҳ эндопласмиc ретиcулум
  9. Митохондрия
  10. Вакуолалар
  11. Cйтосол (органеллаларни о'з ичига олган суюқлик; ситоплазмани о'з ичига олади)
  12. Лизосома
  13. Cентросоме
  14. Плазматик мембрана

Ўсимлик ҳужайраларида Вакуолалар — эндоплазматик тўрнинг ҳосиласи бўлиб, бирмунча шаффоф мембранотонопласт билан ўралган. Ўсимликлардаги Вакуолалар системаси — вакуом ёш ҳужайраларда найлар ва пуфаклар системасидан иборат. Ҳужайра ўсиб, ихтисослаша бориши билан Вакуолалар ҳам йириклаша боради ва ҳужайра умумий ҳажмининг 70—95% гача қисмини эгаллаб олади. Вакуолалар шираси (рН даражаси 2—5 ни ташкил этади) таркибида эриган анорганик (фосфат, оксалат), органик бирикмалар (қанд, аминокислоталар, оқсиллар) ва моддалар алмашинувининг охирги маҳсулотлари (танинлар, гликозидлар, алкалоидлар), айрим пигментлар (мас., антоцианинлар) бўлади. Вакуолалар ҳужайрадаги сув-туз ал-машинувини бошқаради; ҳужайранинг тургор ҳолатини сақлайди; қуйи моле-кулали сувда эрийдиган метаболитлар ва захира моддаларни тўплайди; моддалар алмашинувида ҳосил бўладиган зарарли моддаларни ҳужайрадан чиқа-риб ташлайди ва бошқа баъзи функ-сияларни бажаради.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил