Вакуум печ — кийин эрийдиган металл ва қотишмалар эритиладиган печ. Индуксион, электр ёйли, электрон-нурли, плазмали хиллари бор. Индуксион печларда қуймалар ва мураккаб шаклли қуйма деталлар олинади. Индуксион печ индукторлари вакуумли эритиш камерасига нисбатан ичкарига ёки ташқарига жойлашган бўлади. Индукторлари ташқарида жойлашган печда эритиш жараёнини индукторни суриш йўли билан бошқариб туриш мумкин. Индукторлари ичкарида жойлашган печнинг тигели анча чидамли бўлиб, индуктор қўзғатилмайди. Электр ёйли печларда металл ва қотишмалар электр ёйи ҳосил қиладиган иссиқлик ҳисобига эритилади. Электрон-нурли вакум печда электрон нурли, плазмали иш жисми ҳисобланади. Вакум печ металлни газлар, турли аралашмалар, нометалл қўшилмалардан самарали тозалашга имкон беради, у жуда тоза металл олишда қўлланади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил