Валанжин яруси (Швейсариядаги Невшател ш. яқинидаги Валанжен қасри номидан) — қуйи бўр системаси (даври) пастдан иккинчи яруси. 1853-йилда Дезор (Десор) алоҳида ярус қилиб ажратган. Дастлаб аниқланган жойида денгиз типратикани, лелесипода ва аммонитли оҳактошлардан ташкил топган. Валанжин яруси жинслари Украинада ҳамда Алп, Карпат тоглари ва Кавказда бор. В.я. қизғиш оҳактошли жинслари Ўзбекистон (Ҳисор тоғлари)да ажратилган. Бир оз гипс ва фосфорит қатламлари ҳам учрайди. Бухоро вилоятида қумтош, қизил гиллардан иборат В.я.да нефт уюмлари бор.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил